СИФАТСИЗ БЕНЗИН СОТГАН АЁҚШЛАРГА ЧОРА КЎРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш  қўмитасига АЁҚШларида сотилаётган ёнилғиларнинг баъзилари стандарт талабларга мос  эмаслиги оқибатида автомобиль двигателларининг носоз ҳолатга келаётгани ҳақида минглаб шикоятлар келиб тушмоқда,  шунингдек, ушбу мавзу ижтимоий тармоқларда ҳам аҳоли ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Рақобат қўмитаси ички истеъмол бозорида сифатсиз, истеъмолга яроқсиз бензин, дизель каби маҳсулотлар сотилишининг олдини…

2023 йилнинг июль ойида «Монополияга қарши экспертлар кенгашини тузиш юзасидан» келишув имзолангани тўғрисида ҳабар берган эдик.

2023 йилнинг июль ойида «Монополияга қарши экспертлар кенгашини тузиш юзасидан» келишув имзолангани тўғрисида ҳабар берган эдик. Жорий йилнинг 2 апрель куни Қўмита раҳбарияти бошчилигида Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Монополияга қарши экспертлар кенгаши аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида Монополияга қарши экспертлар кенгаши низоми тасдиқланганлиги ва экспертлар Кенгаш раиси этиб Зафар Ваҳидов («Vakhidov & Partners») сайланганлиги…

МАМЛАКАТИМИЗДА 15 ФЕВРАЛДАН – 15 МАРТГА ҚАДАР “КОНТРАФАКСИЗ ОЙ» ТАДБИРЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Контрафакт ва қалбаки маҳсулотлар ўртасидаги фарқлар Замонавий жамият фирибгарлик ва ноқонуний маҳсулот ишлаб чиқариш муаммосига тобора кўпроқ дуч келмоқда. Шубҳасиз, қонун доирасидан ташқарида ишлаб чиқарилган ва сотиладиган ҳар бир нарса адолатсиз рақобатнинг ўсишини рағбатлантиради ва истеъмолчига,умуман олганда мамлакат иқтисодиётига зарар етказиши мумкин. Шу билан бирга ноқонуний сотилган товарларга нисбатан “контрафакт” ва “қалбаки” (“сохталаштириш”) каби тушунчалар…

НАРХЛАР ВА ТАРИФЛАРНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ҲАМДА ТАБИИЙ МОНОПОЛИЯЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШ СОҲАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР

Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги қонуни талабларига риоя этилиши юзасидан 2023 йил давомида иқтисодий тармоқ соҳаларида ўрганишлар ўтказилган, ушбу таҳлилий ўрганишлар давомида 340 дан зиёд қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган. Қонун бузилиш ҳолатлари ҳудудлар кесимида қаралганда энг кўп қонунбузилиш ҳолатлари Наманган вилояти (98 та), Қорақалпоғистон Республикаси (64 та) ва Хоразм вилоятида (52 та) аниқланган. Ушбу ҳолатлар юзасидан…

МУРОЖААТ ФУҚАРО ФОЙДАСИГА ҲАЛ ЭТИЛДИ

Жиззах вилояти Ғаллаoрол туманида истиқомат қилувчи Л.А.нинг “HUMANS” МЧЖ хизматидан норозилик билдириб қилган мурожаати Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди. Фуқаро 2023 йилнинг 23 ноябрида телевизор учун  буюртма берганлиги, бироқ телевизор вақтида етказиб берилмаганлигидан норози бўлиб, Рақобат қўмитасидан амалий ёрдам сўраб мурожаат қолдирган. Шуни таъкидлаш жоизки,…

“УМРА” ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШГА ҚАРАТИЛГАН  НОҚОНУНИЙ РЕКЛАМАЛАР ТАРҚАТГАН СУБЪЕКТЛАРГА НИСБАТАН ЧОРА КЎРИЛДИ

Бугунги  кунда оммавий  ахборот воситалари, телеграм каналлари ва ташқи реклама воситаларида хусусий сайёҳлик  фирмалари  ҳамда турагентликлар томонидан “Умра”  зиёратлари  билан  боғлиқ жойлаштирилаётган  реклама  ахборотлари  кескин  фаоллашган,  айниқса интернет  ва  ижтимоий  тармоқларда  бундай  рекламалар кўплаб учрамоқда. Турли  шаклларда  берилаётган  мазкур  рекламаларда,  аввало  кўрсатиладиган  хизматлар,  учиш,  зиёрат  кунлари,  нархи  ва  тақдим  этилиши  лозим  бўлган  ҳужжатлар  ҳамда  туроператорларнинг …

АВТОЛИЗИНГ ФИРМА ХИЗМАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШДА ЭҲТИЁТКОР БЎЛИНГ!

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ўз ваколатлари доирасида истеъмолчилар ҳуқуқи бузилиши сабабларини таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқи бузилиши ҳолатларининг олдини олиш чораларини кўриб келади. Ҳозирги вақтга қадар Қўмитага истеъмолчилардан автомобилларни лизинг ва ижарага берувчи корхоналар томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилмаётлиги тўғрисида кўплаб мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улар…

СОХТА КОСМЕТОЛОГЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ

Кўчалардаги кўплаб пешлавҳаларда аёллар сартарошхонаси, маникюр, педикюр хизматлари рўйхатида косметолог хизмати ҳам бор.  Бугунги кунда косметология терини   ортиқча ёғлардан тозалаш, пилинг, юз массажи, лазерли эпиляция, ботокс, мезотерапия  ва пластик каби хизматларни ўз ичига олган. Бундай муолажалар малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Ачинарлиси, айрим қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар ўзгалар ҳаётини писанд қилмасдан бундай муолажаларни амалга оширишади, истеъмолчилар…

«Қўмита томонидан нархлар ва тарифларни назорат қилиш ҳамда табиий монополияларни тартибга солиш соҳасида амалга оширган ишлар» тўғрисида брифинг

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг маслаҳатчиси Отабек Усмонов АОКА брифинги Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан нархлар ва тарифларни назорат қилиш ҳамда табиий монополияларни тартибга солиш соҳасида амалга оширган ишлар Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги ва “Табиий монополиялар тўғрисида”ги Қонуни талабларига риоя этилиши юзасидан 2023 йилнинг 9 ойлиги давомида…

ИҚТИСОДИЙ КОНЦЕНТРАЦИЯ ВА ИҚТИСОДИЁТДА ДАВЛАТ ИШТИРОКИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ СОҲАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2023 йилнинг 8 ойи давомида хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги акцияларни (улушларни) олиш бўйича битимларга олдиндан розилик олиш юзасидан жами 103 та мурожаат келиб тушган. Шундан, 15 та мурожаат хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга…