Юридик шахслар учун электр ҳисоблагични ўрнатиб бериш учун пул талаб қилишлари қонунийми!

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг Ишонч телефони орқали тадбиркор Қарши шаҳар Электр таъминоти корхонаси фаолиятидан норози бўлиб мурожаат йўллади. Ҳудудий бошқарма мутахассислари мазкур мурожаатни Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 22-23-моддаларига ва “Табиий монополиялар тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати тўғрисида”ги Қонуни талабларидан келиб чиқиб, ўрганиш…

Бир мурожаат изидан: Тадбиркорга 500 млн. сўм қайтариб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасига Китоб туманидаги “Омад Сервис қурилиш” МЧЖ рахбари томонидан Қашқадарё вилоят электр тармоқлари корхонаси фаолиятидан норози бўлиб мурожаат келиб тушган. Мурожаатда келтирилишича Тадбиркорлик субъекти сифатида 2015 йилдан фаолиятини олиб бораётган корхонанинг асосий фаолияти  қурилиш соҳаси бўлишига қарамай, қурилиш материаллари, саноат йўналишида қум-шағал, темир-бетон буюмлари ишлаб чиқариш…

Пахта ёғи нархлари кескин ошиши бўйича ўтказилган комплекс ўрганишлар натижаси

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан пахта ёғи нархлари кескин ошиши муносабати билан комплекс ўрганиш ўтказилди. Пахта ёғи нархининг ошишига ишлаб чиқариш учун асосий хом-ашё бўлган техник чигитнинг биржа савдоларидаги бошланғич нархларининг асоссиз ошириб қўйилиши ҳам таъсир этган. Жумладан, 2021 йил апрель ойи давомида 40 та пахта-тўқимачилик кластери томонидан 1 тонна техник чигит биржа савдоларига 4-4,5 млн сўмдан…

РИШТОНЛИК КУЛОЛ МУАММОСИ ҲАЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон кулолчилик санъатининг энг бой меросини сақлаб қолган маскан ҳисобланади, бунга мисол сифатида Фарғона вилоятининг Риштон туманини олишимиз мумкин. Миллий хунармандчилик анъаналари авлоддан-авлодга ўтиб, жадал ривожланиб келмоқда. Ана шундай қўли гул усталардан бири Исмоилжон Комилов – кулолчилик санъатини давом эттираётган 8 авлод вакили ҳисобланади. Исмоилжон Комилов – ҳунарманд Бу Риштон туманида мовий рангни чиқарган катта уста Абдулла…

ЖАРИМАЛАР МАЙДОНЧАСИ. УШБУ ЙЎНАЛИШДА ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ ТАДБИРКОРЛАР МУАММОСИ

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан Республика ҳудудида қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш бўйича кўрсатилаётган хизматлар бозорида ўрганиш ишлари ўтказилди. Бугунги кунда Республика ҳудудида қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш хизматларни кўрсатувчи 296 та тадбиркорлик субъектлари фаолият…

ПАХТА ЁҒИ НАРХЛАРИ КЕСКИН ОШГАНЛИГИ ЮЗАСИДАН ЎРГАНИШ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ҚЎМИТАСИНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан пахта ёғи нархлари кескин ошганлиги юзасидан ўрганиш ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 январдаги 53-сон қарорининг 2-бандига мувофиқ пахтадан олинган чигит пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиси томонидан ёғ-мой корхоналарига биржа савдолари ёки маҳсулотни қайтариш асосида сотилиш белгилланган. Таҳлил натижаларига кўра, жорий йил апрел ойи давомида биржа савдоларига 40та пахта-тўқимачилик…

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ: 454 миллиондан ортиқ маблағни қайтаришга эришилди

Жорий йил давомида Монополияга қарши курашиш қўмитаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан 554 та мурожаатлар кўриб чиқилган бўлиб, шулардан 489 таси ижобий ҳал этилган, қолган 65 таси эса ўрганиш жараёнида. Мурожаатлар жисмоний ва юридик шахслардан йўлланган бўлиб, улар турли йўналишларга бўлинади, булар, коммунал хизматлар, алоқа ва транспорт хизмати, ширкат хизматлари ҳамда табиий монополия субъектлари ҳаракатлари…

ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИГА ТАЪСИР КЎРСАТУВЧИ ҲУЖЖАТЛАР ДОИМИЙ БАҲОЛАНАДИ.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳуқуқий базани янгилашни, эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган нормаларни бекор қилишни тақозо этмоқда. Президентимизнинг 2020 йил 27 сентябрдаги “Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор идоралар биргаликда амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хатловдан ўтказилиб,…

Қўмита Матбуот хизматининг Тошкент вилоятига қилган иш сафари якунлари

Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳар, Амир Темур кўчаси 4-уй да жойлашган “Bunker Time” МЧЖ қаҳвахона ходимлари бундан бир неча ой олдин бир кутилмаган муаммога дуч келишди. Уни ҳал этиш йўлида анчайин тер тўкишга тўғри келди. Рустам Камилжонов –  “Bunker Time” МЧЖ директори Бизга сув таъминотидан келиб, сув ҳисоблагичичмизни текширувдан ўтказишди. Маълум бўлишича, ҳисоблагич носоз ҳолатда экан,…

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги метрополитен хизматлари хусусидаги ҳолатларни назоратга олмоқда

Сўнги вақтларда Тошкент шаҳар йўловчилари метрополитен хизматларидаги қатор муаммолар гувоҳига айланишмоқда. Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитени билан боғлиқ камчиликлар ҳақида кўп маротаба ёзиб келишмоқда. Жумладан, 18 март куни «Олмазор» (Чилонзор йўли) ва «Бекат-1» (Сергели йўли) орасидаги туннелда икки поезд тўқнашуви. 9 апрель куни ижтимоий тармоқларда поезднинг очиқ эшиклар билан ҳаракати туширилган видео тарқалди. Шу билан бирга…