Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) делегацияси билан учрашув

Халқаро валюта жамғармаси (кейинги ўринларда – ХВЖ деб аталади) делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи Дастури доирасида жорий йилнинг 5 апрель санасида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси (кейинги ўринларда – Қўмита деб аталади) Рон ван Руден бошчилигидаги ХВЖ делегациясини қабул қилди. Учрашувда ХВЖ делегацияси томонидан Рон ван Руден – ХВЖнинг Ўзбекистон бўйича миссияси раҳбари, Кевин…

Товар-хом ашё биржаларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотилишида қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан ўқув семинари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Товар-хом ашё биржаларини лицензиялаш ва харид тизимларни назорат қилиш бошқармаси томонидан Қўмитанинг ҳудудий органлари мутахассислари учун “Товар-хом ашё биржаларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотилишида қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши” тўғрисида Қўмита ҳудудий органлари мутахассислари учун ўқув семинар ўтказилди. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 мартдаги “Юқори…

Касаба уюшмаси – ходимларнинг ижтимоий ҳимоя кафолати

Мамлакатимизда ҳуқуқий ислоҳотлар шиддат билан амалга оширилаётганлигини сўнги йилларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга инсон ва унинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун моҳиятидан ҳам кўришимиз мумкин. Зеро, қонунлар жамият ҳаёти ва демократик тараққиёт негизидир. Қонунлар, аввало, жамият ҳаётининг асосини яратиб, давлат ва халқ манфаатларига хизмат қилади. Касаба уюшмалари фуқаролик ҳуқуқий муносабатнинг субъекти сифатида ўзига хос…

ТАҲЛИЛИЙ МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига 2021 йил 1 январдан 31 декабрь кунига қадар жами 43892 та ёзма, электрон ва оғзаки мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 5694 та ёзма, 11286 та электрон (Виртуал қабулхона, веб-сайт ва электрон почта), 26912 та оғзаки  (шахсий қабул, сайёр қабул, масъул ходимлар қабули ва ишонч телефон) мурожаатларни ташкил этди. Мазкур…

Китоб дунёсидаги ноҳалол рақобат муҳити

Монополияга қарши курашиш қўмитаси «ЯНГИ АСР АВЛОДИ» МЧЖнинг мурожаати асосида китобларни чоп этиш бозоридаги ноҳалол рақобат ҳолатини ўрганди. Ўрганиш натижасида бу соҳадаги бир қатор муаммолар юзага чиқди. Муаммоларнинг бири муаллифлар билан боғлиқ бўлса, бошқаси рақобатчилар билан. Жумладан, асар муаллифи ёки уни таржима қилган таржимон, ушбу асарни босиб чиқариш учун «ЯНГИ АСР АВЛОДИ» МЧЖ нашриёти билан…

КУЧ ОЧИҚ ТАНЛОВДА СИНАЛАДИ

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида барча соҳалар сингари давлат бошқаруви ва инсон ресурсларини ривожлантиришга оид қатор вазифалар белгилаб берилди.  Мурожаатномада коррупцияга қарши курашишнинг самарали воситаларидан бири – кадрларни танлаш ва ишга қабул қилишнинг очиқ тизимини йўлга қўйиш экани таъкидланди.  Хабарингиз бор, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотларида кадрларни давлат фуқаролик хизматига очиқ…

Қўмита кўрсатмаси ижроси таъминланди ёхуд «MERRYMED FARM» МЧЖ билан боғлиқ можаралар хусусида

Маълумки, Венгриянинг «CHINOIN Gyogyszer es Vegyeszeti Termekek Gyara Zrt.» компанияси дори воситаларини ишлаб чиқарувчи дунёга машҳур «SANOFI» холдинг компанияси таркибига киради. «CHINOIN Gyogyszer es Vegyeszeti Termekek Gyara Zrt.» компанияси 1996 йилда халқаро рўйхатдан ўтган «НО-ШПА/NO-SPA» ва ушбу дори воситаси қутиси кўринишидаги товар белгиларининг ҳуқуқий эгаси ҳисобланади. Ушбу товар белгилари Ўзбекистон ҳудудида ҳам белгиланган тартибда ҳимояга…

АИ-80 маркали бензин тобора арзонлашмоқда

📌Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ билан биргаликда АИ-80 маркали бензин маҳсулоти бошланғич нархлари шаклланилиши юзасидан ўтказган таҳлиллар ва ишлаб чиқариш жараёнидаги баъзи харажатларнинг камайтирилиши ҳисобига 1 литр бензин маҳсулоти нархи 7 555 сўмдан 6 500 сўмга ёки 16 фоизга арзонлаштирилишига эришилди. ✅Шу билан бирга, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Иқтисодий…

Ижтимоий тармоқларда маҳаллий цемент заводлари акциядорлари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида эълон қилинган мақолалар юзасидан муносабат

Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига мувофиқ шахс ёки шахслар гуруҳи томонидан хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларнинг (улушларнинг) эллик фоизидан ортиғини тасарруф этиш чоғида битимда иштирок этаётган шахслар активларининг жами баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган жами тушум базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баравари миқдоридан ортиқ бўлса ёхуд…

“ВАТАНИМГА ТАЯНЧМАН” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Жорий йил 11 январь куни Монополияга қарши курашиш Қўмитасида “ВАТАНИМГА ТАЯНЧМАН” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги  бошқарув аппарати бошқарма бошлиғи ўринбосари подполковник Холиқов Йўлдош Тўйчиевич иштирок этди. Тадбирни қўмита раисининг биринчи ўринбосари Каримов Бобур Хасанович очиб берди. Тадбир аввалида мустақилликнинг илк кунларидан бугунги кунгача 30 йил мобайнида Қуролли Кучларимизнинг…