АВТОЛИЗИНГ ФИРМА ХИЗМАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШДА ЭҲТИЁТКОР БЎЛИНГ!

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ўз ваколатлари доирасида истеъмолчилар ҳуқуқи бузилиши сабабларини таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқи бузилиши ҳолатларининг олдини олиш чораларини кўриб келади. Ҳозирги вақтга қадар Қўмитага истеъмолчилардан автомобилларни лизинг ва ижарага берувчи корхоналар томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилмаётлиги тўғрисида кўплаб мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улар…

СОХТА КОСМЕТОЛОГЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ

Кўчалардаги кўплаб пешлавҳаларда аёллар сартарошхонаси, маникюр, педикюр хизматлари рўйхатида косметолог хизмати ҳам бор.  Бугунги кунда косметология терини   ортиқча ёғлардан тозалаш, пилинг, юз массажи, лазерли эпиляция, ботокс, мезотерапия  ва пластик каби хизматларни ўз ичига олган. Бундай муолажалар малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Ачинарлиси, айрим қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар ўзгалар ҳаётини писанд қилмасдан бундай муолажаларни амалга оширишади, истеъмолчилар…

«Қўмита томонидан нархлар ва тарифларни назорат қилиш ҳамда табиий монополияларни тартибга солиш соҳасида амалга оширган ишлар» тўғрисида брифинг

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг маслаҳатчиси Отабек Усмонов АОКА брифинги Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан нархлар ва тарифларни назорат қилиш ҳамда табиий монополияларни тартибга солиш соҳасида амалга оширган ишлар Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги ва “Табиий монополиялар тўғрисида”ги Қонуни талабларига риоя этилиши юзасидан 2023 йилнинг 9 ойлиги давомида…

ИҚТИСОДИЙ КОНЦЕНТРАЦИЯ ВА ИҚТИСОДИЁТДА ДАВЛАТ ИШТИРОКИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ СОҲАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2023 йилнинг 8 ойи давомида хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги акцияларни (улушларни) олиш бўйича битимларга олдиндан розилик олиш юзасидан жами 103 та мурожаат келиб тушган. Шундан, 15 та мурожаат хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга…

ЭЪЛОН: TICC 2023 | ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯ

“Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновация ва маърифат” халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги доирасида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “Рақамли бозорларда рақобат тўғрисидаги қонунни қўллаш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш: муаммолар ва имкониятлар” мавзусида Германия, Туркия, Руминия, Россия, Жанубий Корея, Венгрия, Қирғизистон, Ҳиндистон, Беларус ва Арманистон каби хорижий давлатлардан рақобатни ривожлантириш органлари,…

Рақобат соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланмоқда:

– истеъмолчилар ҳуқуқларини инобатга олган ҳолда рақобатни ҳимоя қилиш, рақобатга қарши ҳаракатларнинг олдини олиш ва тўхтатиш; – рақобат муҳитини ривожлантириш, товар ва молия бозорларининг самарали фаолият кўрсатиши учун шарт-шароитлар яратиш; – товар ва молия бозорлари иштирокчиларининг иқтисодий фаолияти эркинлигини ҳамда товарларнинг эркин ҳаракатланишини таъминлаш; – бозор иштирокчилари учун тенг шарт-шароитларни белгилаш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш;…

ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИНИНГ 850-СОНЛИ «РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ ҚОНУНИДА БEЛГИЛАНАЁТГАН АСОСИЙ ҚОИДАЛАР:

“Рақамли платформа”, “давлат иштирокидаги корхона”, “давлат иштирокидаги корхоналарнинг аффилланган шахслари” каби тушунчалар киритилмоқда: Амалдаги қонунда рақамли платформалар операторларининг рақобатни чекловчи ва истеъмолчиларнинг манфаатларини камситувчи ҳаракатларига тақиқлар ва давлатнинг тадбиркорлик фаолиятидаги иштирокига талаблар белгиланмаган. Рақобат соҳасидаги асосий принциплар белгиланмоқда: – Инсофли рақобат, – қонунийлик, – истеъмолчилар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, – шаффофлик, тенглик.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ 850-СОНЛИ «РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУНИ 2023 ЙИЛ 3 июль КУНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ТОМОНИДАН ИМЗОЛАНДИ

Янги таҳрирдаги Қонун 9 та боб ва 49 та моддадан иборат. Қонунни ишлаб чиқишда масъул идоралардан кўплаб эксперт ва мутахассислар иштирок этган. Қонунни ишлаб чиқишда халқаро молия институтлари экспертларининг жами 38 та тавсияси инобатга олинди (шу жумладан Жаҳон банкининг 26 та, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 11 та ва Осиё тараққиёт банкининг 1 та тавсиялари). Ушбу Қонун билан амалда…