ЯНА ЧИГИТ МОЖАРОСИ

📌Қашқадарё вилояти ҳудудидан чигитни олиб чиқишга тақиқ қўйилганлиги юзасидан ижтимоий тармоқларда турли фикрлар билдирилмоқда. 🖇Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ушбу ҳолат назоратга олинган бўлиб, чигитни «Умекей» постидан ўтказилмаётганлиги юзасидан Қашқадарё вилояти ҳокимияти ва Қашқадарё вилояти ИИБга сўровнома юборилган. 🔰2020 йилда ҳам 3 та вилоятда бу каби ҳолат кузатилган. Қўмита томонидан 2020 йил 27…

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 777-сон қарорига мувофиқ биржа савдолари янада такомиллаштирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Товар-хом ашё биржаларида фьючерс савдоларини жорий қилиш ҳамда маҳсулотларни автотранспортда ташиш хизматларининг электрон логистика савдо порталини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори биржа савдоларига янги савдо инструментларини, шу жумладан, товар деривативларини босқичма-босқич жорий қилиш ҳамда маҳсулотларни автотранспортда ташиш хизматларининг тўлиқ рақамлашган шаффоф навбат тамойилига асосланган электрон логистика савдо порталини ташкил этишга қаратилган.…

Қўмита фаолиятига бағишланган журнал нашрдан чиқарилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон Фармони асосида Монополияга қарши курашиш қўмитаси ташкил этилди. Янги тузилган монополияга қарши курашни тартибга солувчи ягона ваколатли давлат органи сифатида фаолият бошлаган мазкур Қўмита 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида…

Коммунал хизматларнинг оммавий шартномалари муҳокамалар марказида

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан коммунал хизматлар учун оммавий шартномалари (табиий газ, электр ва иссиқлик энергияси, иссиқ ҳамда совуқ сув таъминоти) табиий монополия субъектлари корхоналари билан ҳамкорликда ўрганилиб, унинг натижасида корхоналарга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилган эди. Ҳуш бугунги кунда ушбу оммавий шартномаларни келишиш қай тарзда давом этмоқда? Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш…

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳа

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшилмакон” умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 млн туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш белгиланган эди. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ҳамда Қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя…

ЎХШАТИЛГАН ЁКИ НУСҲА ОЛИНГАН: “Nutella”ми ёки “Ramellа”?

Монополияга қарши курашиш қўмитасига «Nutella» товар белгиси остида шоколад ишлаб чиқарувчи  Италиянинг «FERRERO S.p.A.» компанияси вакили мурожаат қилган. Аризачи ўз мурожаатида маҳаллий ишлаб чиқарувчи “POLAT A.S.» МЧЖнинг  “Ramellа” шоколад пастасини ишлаб чиқаришда  айнан бир хил  қадоқлаш ва  аниқ ўхшаш тасвирий элементлардан фойдалангани истеъмолчиларни ишлаб чиқарувчи ҳақида чалғитаётганини билдирган. Шуни таъкидлаш керакки, 1987 йилда компания томонидан…

Монополияга қарши курашиш қўмитаси тадбиркорлик фаолияти соҳаларини (йўналишларини) кенгайтириш бўйича таклифлар тайёрлади

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “Рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти йўналишларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси тайёрланди. Мазкур қарор лойиҳасида айрим давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш, мутлақ ҳуқуқ ва преференцияларни бекор қилиш, шунингдек, давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида хусусий секторга ўтказиш таклиф этилмоқда. Бугунги кунга қадар мазкур…

Электр энергиясидан 1,75 млрд сўм миқдорида ассосиз қарздорлик

Электр таъминоти корхонаси томонидан Тошкент шаҳар, Юнусобод туманидаги тадбиркор “D S S” МЧЖга 1,75 млрд сўм қарздорлик ҳисобланган. Аслида МЧЖга электр тармоғига уланишга рухсат берилган, аммо орадан 4 ой ўтишига қарамай, трансформатор ва электр энергиясини ҳисобга олиш ускунаси пломбаланмаган ҳамда рўйхатга олинмаганлигидан ушбу қарздорлик келиб чиққан. Электр энергиясидан фойдаланиш Қоидалари талабларига кўра, электр энергиясини ҳисобга…

Халқаро валюта жамғармаси билан яқин ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 02/54-195-сонли топшириғига биноан Халқаро валюта жамҳармасининг (кейинги ўринларда – ХВЖ деб аталади) Ўзбекистон бўйича миссияси раҳбари Рон ван Руден бошчилигидаги делегация жорий йилнинг 6 декабрь санасида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг (кейинги ўринларда – Қўмита деб аталади) биносида юқори даражада кутиб олинди. Учрашувда ХВЖ томонидан Рон…

Танлов ғолиблари тақдирланди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Hyatt Regency конгресс залида 5-декабрь – Бутунжаҳон рақобат куни муносабати билан журналистлар, ОАВ, блогер ва соҳа қизиқувчилари орасида ташкил этилган “РАҚОБАТ БИЛАН РИВОЖЛАНИШ САРИ” мавзусидаги республика танлови ғолибларини тантанали тақдирлади. Телевидение йўналишида  “Энг яхши репортаж” номинацияси бўйича: 1-ўрин – Наргиза Бобожонова «Yoshlar» телеканали “” 2-ўрин – Дилдора Мамадиёрова “Наманган” МТРК…