Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда «Юксалиш» ҳаракати ҳамкорлигида ўтказилаётган «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» мавзусидаги ҳуқуқий маслаҳатлар акцияси Республика бўйлаб давом этмоқда.
Бугун акция доирасида Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманидаги Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғини идорасида аҳолига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, сифатсиз товарларни қайтариш ва алмаштириш, кафолатли таъмирлаш, онлайн савдо, хизмат кўрсатиш, коммунал ҳамда банк хизматлари бўйича мутахассислар томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Акция 10–12 ноябрь кунлари Республикамизнинг 12 та вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилиб, аҳоли ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга ўз ҳуқуқларини билиш ва ҳимоя қилишда амалий кўмак беришга қаратилган.
Ўз ҳуқуқларингизни билинг ва уларни ҳимоя қилинг!








