#Кун_рақами
Рақобат қўмитасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан танлов (тендер) савдоларининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда
Хусусан, 2024-2026 йиллар давомида ўтказилган тендер савдоларида жами 1 500 та рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланган.
Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида бошланғич нархи 67,7 млрд сўмлик 331 та танлов савдосида рақобат қонунчилиги талаблари бузилгани аниқланган.
Ўрганишлар давомида айрим савдоларда «Рақобат тўғрисида»ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари, жумладан, рақобатни чекловчи талаблар белгилаш, аффилланганлик ва иштирокчилар таклифларини нотўғри баҳолаш ҳолатлари аниқланган.
Жумладан, Учкўприк тумани тиббиёт бирлашмасининг 842,2 млн сўмлик, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмасининг Риштон туман бўлими томонидан 287,8 млн сўмлик ва «Фарғонасувқурилишинвест» давлат муассасаси томонидан 420,4 млн сўмлик танловларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
Шунингдек, сўнгги уч йил давомида ўтказилган ўрганишлар натижасида 50 дан ортиқ мансабдор шахсларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли тартибда суд органларига юборилган.
Давлат харидларида қонунийлик, шаффофлик ва барча иштирокчилар учун тенг рақобат шароитларини таъминлаш Рақобат қўмитасининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.








