Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2025 йил давомида марказий аппарат ходимлари ўртасида мунтазам равишда спорт тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Навбатдаги футбол мусобақаси ҳам ходимлар ўртасида жамоавий бирдамлик ва корпоратив маданиятни мустаҳкамлаш мақсадида юқори кайфият билан ташкил этилди.
Шу билан бирга, 2024 йил охирида Ҳукумат кубоги доирасида ташкил этилган футбол турнирида ҳам Қўмитамиз жамоаси фаол иштирок этиб, муносиб ўйин кўрсатганини таъкидлаб ўтамиз.
Футбол мусобақасида қатнашган барча иштирокчиларга ташаккур билдирамиз ва ғолибларни чин дилдан қутлаймиз!
Жамоавий руҳ ва бирдамлик билан доимо ғалаба сари!