“Ўзбекистонда “устун музокара кучи” институтини қўллаш амалиётини ўрганиш” мавзусида ўқув семинари ва эксперт маслаҳатлашувлари ўтказилди

Жорий йилнинг 13 май куни Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси биносида Қозоғистон Республикаси Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлигининг бир гуруҳ масъул ходимлари ва экспертлари иштирокида “Ўзбекистонда “устун музокара кучи” институтини қўллаш амалиётини ўрганиш” мавзусида ўқув семинари ва эксперт маслаҳатлашувлари ўтказилди. Семинарда хорижлик мутахассисларга Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида рақобат…

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев Филиппин Рақобат комиссияси раиси Майкл Г. Агуиналдо билан учрашув ўтказди

Бугун, Филиппиннинг Манила шаҳрида ўтказилаётган Халқаро рақобат тармоғининг (ICN Annual Conference 2026) 25-йиллик конференцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев Филиппин Рақобат комиссияси раиси Майкл Г. Агуиналдо билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида томонлар рақобат сиёсати соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, институционал салоҳиятни мустаҳкамлаш ҳамда келгусида амалга…

Рақобат масалалари бўйича халқаро тармоқнинг 25-йиллик анъанавий конференцияси (ICN Annual Conference 2026)

Филиппиннинг Манила шаҳрида бўлиб ўтаётган Рақобат масалалари бўйича халқаро тармоқнинг 25-йиллик анъанавий конференцияси (ICN Annual Conference 2026) доирасида Қўмита раиси Ҳалилилло Турахужаев Рақобат масалалари бўйича халқаро тармоқ (ICN) раҳбари ҳамда Мексика Миллий антимонопол комиссияси (CNA) президенти Андреа Марван билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида ICN билан ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек рақобат идораларининг институционал салоҳиятини…

Бугун Филиппиннинг Манила шаҳрида Рақобат масалалари бўйича халқаро тармоқнинг 25-йиллик анъанавий конференцияси — ICN Annual Conference 2026 ўз ишини бошлади

Бугун Филиппиннинг Манила шаҳрида Рақобат масалалари бўйича халқаро тармоқнинг 25-йиллик анъанавий конференцияси — ICN Annual Conference 2026 ўз ишини бошлади. ICN рақобат сиёсати соҳасидаги етакчи халқаро платформалардан бири ҳисобланиб, ҳар йили дунёнинг 140 дан ортиқ юрисдикцияларидан 400 га яқин регуляторлар ва экспертларни долзарб чақириқларни муҳокама қилиш, тажриба алмашиш ҳамда рақобатни ривожлантиришнинг замонавий механизмларини илгари суриш…

Молия секторида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кодекси сари: тушунчалар, тамойиллар ва халқаро тажриба

#Халқаро_семинар Молия секторида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кодекси сари: тушунчалар, тамойиллар ва халқаро тажриба 2026 йил 29 апрель куни Рақобат қўмитаси Германиянинг “German Sparkassenstiftung for International Cooperation” ташкилоти билан ҳамкорликда молия секторида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бағишланган халқаро семинар ташкил этди. Унда Швейцария ва Германиядан ташриф буюрган нуфузли халқаро экспертлар, Марказий банк ва қарийб 30…

Рақобат қўмитаси делегациясининг АҚШга амалий сафари давом этмоқда

Рақобат қўмитаси делегациясининг АҚШга амалий сафари давом этмоқда Қўмита раҳбарияти бошчилигидаги делегация АҚШда бўлиб турган амалий сафар чоғида бир қатор халқаро тадбирлар ва расмий учрашувларда иштирок этмоқда. 🔵 Делегация Флорида штати Бока Ратон шаҳрида ўтказилган “Халқаро фьючерс саноати” конференцияси — FIA Global Cleared Markets Conference очилиш маросими ва асосий сессияларида иштирок этди. 🌐 Мазкур анжуман…

Бока Ратон шаҳрида АҚШ Товар фьючерслари савдоси бўйича комиссияси (CFTC) томонидан ташкил этилган Халқаро тартибга солувчи органлар учрашуви

Жорий йилнинг 8-9 март кунлари АҚШнинг Флорида штати, Бока Ратон шаҳрида АҚШ Товар фьючерслари савдоси бўйича комиссияси (CFTC) томонидан ташкил этилган Халқаро тартибга солувчи органлар учрашувида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раҳбарияти бошчилигидаги делегация иштирок этди. 👥Мазкур учрашув халқаро молия ва товар бозорларини тартибга солиш соҳасида фаолият юритувчи регуляторлар ўртасида…

Халқаро давра суҳбати Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Раис ўринбосари Фаррух Карабаев…

Халқаро давра суҳбати Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Раис ўринбосари Фаррух Карабаев ҳамда тадбирда иштирок этаётган қатор нуфузли халқаро ва миллий ташкилотлар вакилларининг кириш сўзлари билан очиб берилди. Шунингдек, қуйидаги спикерлар ўз маърузалари билан иштирок этишди: Бобур Бекмуродов — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат…

“Давлат органларининг тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувини олдини олиш” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади

2026 йил 29 январь куни Тошкент шаҳрида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида “Давлат органларининг тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувини олдини олиш” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади. Халқаро конференцияда Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Халқаро…

Халқаро семинар

Халқаро семинар Халқаро семинарни Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Карабаев кириш сўзи билан очиб, рақамли бозорларни тартибга солиш соҳасида халқаро илғор тажрибани чуқур ўрганиш, шунингдек, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар жадал ривожланаётган шароитда замонавий, самарали ва мувозанатли тартибга солиш механизмларини жорий этишнинг долзарб аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Шундан сўнг, сунъий интеллект соҳасидаги Франциялик халқаро эксперт…