РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН АКТРИСА ТАСВИРИДАН УНИНГ РОЗИЛИГИСИЗ РЕКЛАМАДА ФОЙДАЛАНИШ ҲОЛАТИ ЮЗАСИДАН ЧОРА КЎРИЛДИ
Ижтимоий тармоқлар орқали «Соч турмаги ускунасини харид қилиш рекламаси жойлаштирилганда менинг розилигимсиз тасвиримдан фойдаланилган…» мавзусида таниқли актриса Н.З. томонидан мурожаат қолдирилиб, белгиланган тартибда унга чора кўриш сўралган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишларда ижтимоий тармоқ саҳифасини юритувчи фуқаро Д.М. томонидан мазкур видеоролик…




