«Ростий — рустий» – бу шиор Буюк саркарда, соҳибқирон Амир Темурнинг машҳур узугидаги муҳрда акс этган. Унинг маъноси — КУЧ АДОЛАТДА.
Буюк саркарда 1336 йилнинг 9 апрель санасида Кеш (Шаҳрисабз) яқинидаги Хўжа Илғор (Яккабоғ) қишлоғида таваллуд топган. Орадан 7 аср ўтибди ҳамки, Амир Темурнинг «Темур тузуклари» асари, унинг довруғи, ҳарбий салоҳияти ҳануз авлодларга ўрнак бўлиб келмоқда.
Соҳибқирон урушларда мағлубиятга учрамаган саркарда сифатида тарихга кирди. Амир Темур давлат тузилиши ишларига, илм-фан, маърифат, маданият тараққиётига улкан ҳисса қўшган сиёсий арбоб.
Амир Темур шахсий ҳаётида уч мўътабар асос – диёнат, адолат ва қатъият билан амалга оширилган сиёсатга таянган
«Куч – адолатда» шиори бугун биз, ворислар учун ҳам дастурул амал бўлмоғи лозим.
Телеграм-каналимизга аъзо бўлинг – 👉 https://t.me/ACRU_Davlat_tili