Қўмита томонидан 21 август куни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” шиори остида “Миллий истиқлол учун курашган жадидлар” мавзусида М.Беҳбудий, А.Фитрат, А.Авлоний, А.Қодирий, Мунавварқори, Ибрат, Чўлпон каби сиймолар адабий меросини фаол тарғиб этиш мақсадида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида бўлиб ўтган тадбирда филология фанлари доктори, профессор Н.Жабборов, филология фанлари бўйича фалсафа доктори М.Юнусов, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Ш.Ҳожиева, Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Б.Умматов ва Қўмита раиси маслаҳатчиси Г.Қодирова тадбир иштирокчиларига жадидлар ва уларнинг маърифатпарварлик ғоялари, миллий тилимиз ривожи йўлида олиб борган фаолиятлари ҳақида қизиқарли маълумотлар беришди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан тайёрланган мавзуга оид видеороликлар намойиш этилди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида Қўмита ходимлари Адиблар ҳиёбонини зиёрат қилишиб, Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйишди.