Кўп квартирали уйни бошқарувчи ташкилотлар фаолияти ўрганилганда шартномаларда қонундан ташқари асоссиз шартлар белгиланганлиги аниқланди
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий тузилмаларига фуқаролардан бошқарув сервис компаниялари (БСК) ва улар томонидан кўрсатилаётган хизматлардан норозилик билдирилган кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Хусусан, 2024 йилнинг январь-октябрь ойларида Қўмитага уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, қурилиш ва транспорт соҳасида истеъмолчилардан жами 8434 та мурожаатлар келиб тушган бўлса, булардан 380 таси кўп квартирали…