Давлат харидларини ўтказишдаги қонунбузилишлардан тортиб табиий газ ва электр таъминоти корхоналари томонидан олинган асоссиз маблағгача

1. Монополияга қарши курашиш қўмитаси Андижон вилояти худудий бошқармаси томонидан Пахтаобод савдо сотиқ” МЧЖнинг мурожаати ўрганилганда Избоскан туман Чувама мурувват уйи томонидан аутсорсинг хизмати учун бошланғич нарҳи 1 миллиард 428 миллион 472 минг сўмлик танлов ўтказилгани, иштирокчилар ўртасида ўзаро олдиндан келишув аломатлари борлиги аниқланди. Бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан иш қўзғатилиб, мазкур танлов бекор қилиниши ҳақида…

ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ ВА БОШҚА САВДОЛАРДА РАҚОБАТНИ ТАЪМИНЛАШ

Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан 2021 йилнинг I ярим йиллик даврида жами суммаси 405,9 млрд. сўмлик 430 та шартномалар бўйича танлов ва тендер савдолари ўрганиб чиқилди. Бунинг натижасида, 300 та танлов (тендер) савдоларида (323,8 млрд.сўмлик) савдоларни ўтказиш тартибини бузиш, 4 та савдоларда (18,0 млрд.сўмлик) иштирокчилар фаолиятини мувофиқлаштириш, 29 та савдоларда (26,8 млрд.сўмлик) манфаатлар…

СОҲАГА ДОИР ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАСИ

Жорий йилнинг 13 июль куни Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Шахрух Шарахметов ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки собиқ президенти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси – Сума Чакрабарти иштирокида видеоконференция кўринишидаги учрашув ташкил қилинди. Мазкур учрашув давомида бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Жумладан: Монополияга қарши…

ТАЙИНЛОВ

Абдукаримов Дилшодбек Атабекович – Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Дилшод Абдукаримов 1981 йил 2 апрел куни Хоразм вилояти Хива шаҳрида таваллуд топган. Меҳнат фаолияти: 1999-2003 йй – Урганч Давлат Университети талабаси 2003-2003 йй – Урганч мелиорация ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси 2003-2004 йй – Ҳарбий хизматда…

ДАВЛАТ ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАРДА МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КОМПЛАЕНС ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 июлдаги “Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6019-сонли фармони ижроси юзасидан Қўмита томонидан назорат функцияларини амалга оширишда тадбиркорликка маъмурий юкни камайтириб, асосан замонавий ва инновацион усуллардан фойдаланиш белгиланган. Жумладан, бугунги кунда белгиланган чора-тадбирларни амалга оширган “Uzbekistan airways”, “Навоийазот”, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”…

Хорижий корхонага асоссиз ҳисобланган тўловлар қайтарилди

“Хитой Бешбармоқ қурилиш материаллар” МЧЖ хорижий корхонасининг 2021 йил 19 январда “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Булунғур туман электр тармоқлари корхонаси томонидан 2020 йил декабр ойида ўтказилган ўрганишда электр энергиясига уланиш схемалари нотўғрилиги аниқланиб, далолатнома асосида 1215000,0 минг сўмлик асоссиз тўловлар ҳисобланаётганлиги тўғрисидаги мурожаати келиб тушган. Мурожаатда келтирилган ҳолатларни “Ўзэнергоинспекция” Самарқанд вилоят бўлими билан биргаликда…

ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасига янги раҳбар тайинланди. Ражабов Аброр Сатторович 1981 йил 16 июлда Навоий вилояти Қизилтепа туманида туғилган. 1998-2004 йиллар давомида Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти талабаси бўлган. Меҳнат фаолияти давомида: 2004-2006 йй. – Самарқанд вилоят монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармасининг иш юритувчиси 2006-2007 йй. – Самарқанд вилоят…