Янги электрон “ақлли” ҳисоблагичлар адашадими ёки электр таъминоти корхонасими?

Жорий йилнинг апрель ойида Урганч шаҳар, “Машъал Хоразм” кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро янги сотиб олган хонадонига Урганч шаҳар электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан янги электрон электр энергия ҳисоблаш ускунаси ўрнатиб берилади. Орадан кўп вақт ўтмасдан, телефон рақамига унинг электр энергиясидан 1 200 000 сўмдан ортиқ қарздорлиги тўғрисида смс хабар келиб тушганлигини кўрган истеъмолчи бу англашилмовчилик бўлса керак,…