ҲАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ БЕКОР ҚИЛИНДИ!

Қўмитага Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани, Халқабод маҳалласи жойлашган “Акбар Анвар Келажаги” МЧЖ томонидан мурожаат келиб тушган. Мурожаатда 2020 йилнинг 29 сентябр куни Сурхондарё вилояти Бандихон тумани “Бектепа” маҳалласидаги кичик саноат зонаси ҳудудини 1,046 км автомобил йўли қурилиши билан ободонлаштириш объекти бўйича тендер савдолари бўлиб ўтганлиги, савдоларда “Акбар Анвар Келажаги” МЧЖ ғолиб деб топилганлиги, бироқ Ҳалқ…

МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ҚЎМИТАСИГА РАИС ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 29 мартдаги ПҚ–5043-сонли Қарорига асосан Шарахметов Шахрух Шатургунович Монополияга қарши курашиш қўмитаси Раиси этиб тайинланди. Шарахметов Шахрух Шатургунович 1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1999 йилда эса Буюк Британиянинг Эксетер университетини тамомлаган. 2000-2001 йй. — Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат…

Хўжалик юритувчи субъектлар диққатига!

Сиз рақобатчиларингиз томонидан товарингиз (маҳсулотингиз, ишингиз, хизматингиз) тўғрисида камситувчи ёки нотўғри таққосланган маълумотлар тарқатилишига дуч келяпсизми? Рақобатчиларингиз сизнинг маҳсулотингизга ёки кўрсатаётган хизматингизга зарар келтириб ёки ишчанлик обрўвингизга путур етказиши мумкин бўлган нотўғри таққослашлар олиб борябтими? Хўжалик юритувчи субъект ўз товарини (маҳсулотини, ишини, хизматини) таққослаш параметрларини кўрсатмаган ҳолда “энг яхши”, “1-рақамли”, “ягона” ва шундай маънони берувчи…

Аҳоли мурожаатлари ўрганилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига асосан Монополияга қарши кураршиш қўмитасида “маҳаллабай” ишлаш тизими жорий этилган. Мазкур топшириқга асосан, Қўмитага бир нечта вилоятлардаги ва пойтахтдаги туманлар бириктирилган. Мисол учун, Тошкент шаҳридаги Учтепа туманида 10 та махалла фуқаролари йиғинлари. Мазкур маҳаллаларда фуқароларнинг муаммоларни аниқлаш мақсадида хонадонлар хатловдан ўтказилди, уйма-уй юриш орқали 4 807 та хонадон ўрганилиб, 1 385 та…

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси «Ягона ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш» лойиҳасини амалга оширадиган ташкилотни аниқлаш бўйича танлов эълон қилади

Буюртмачи: Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Манзил: 100128, Тошкент ш., Шайхонтоҳур тумани, Лабзак кўчаси, 3-уй Маълумот учун: 71-207-47-00 (ички 266), 91-192-25-00 (Сулайманов Файзулла Хабибуллаевич) Молиялаштириш: Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Хизматларнинг максимал нархи: 950 000 000 сўм ҚҚС билан ёки 807 500 000 сўм ҚҚСсиз Етказиб бериш муддати: 200…

15 март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институтсионал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги 09/11/2019 йил 5817-сонли фармонига мувофиқ, ягона давлат сиёсатини олиб бориш мақсадида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4126-сонли «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» ги фармонини самарали амалга…

ИЧИМЛИК СУВИ МУАММОСИ ҲАЛ ЭТИЛДИ

Наманганлик истеъмолчи хонадонида ичимлик суви бўлишини 20 йилдан ошиқ муддат кутди. Наманган вилоятининг Учқўрғон туманидан оқиб ўтувчи Норин дарёси, ўзининг чин маънода сувнинг тозалиги билан машҳур. Ҳатто унинг жўшқинлиги ҳақида Саид Аҳмаднинг “Уфқ” асарида ҳам ўқиш мумкин. Асарнинг ёзилганига бир неча ўн йиллар ўтган бўлсада, дарё ўзининг тез оқарлиги ва софлигини йўқотмаган. Бундан ташқари дарё…

Ноҳалол рақобатчи бировнинг интеллектуал мулкидан фойдаланганида, ҳамиша истеъмолчи зарар кўради.

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Ноҳалол рақобатга чек қўйиш бошқармаси томонидан кўрилган ишлар бўйича махсус репортаж Тадбиркор ўз маҳсулотини бозорда танилиши, ўз кўринишига эга бўлиши учун нима қилади? Албатта, маҳсулот брендига ҳам интеллектуал, ҳам моддий ресурсларни ажратади. Баъзан маҳсулотни истеъмолчилар ўртасида оммалашиши учун йиллар ўтиши керак бўлади. Ана шундай кўп йиллик меҳнатдан сўнг, компания маҳсулотига талаб…

ТАНЛОВ

Бугун Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппаратидаги «Раиснинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси» вакант лавозими учун эълон қилинган очиқ танловнинг якуний босқичи бўлиб ўтди. Унда иштирокчилар ўзлари танлаб олган мавзулар бўйича тақдимотларини намойиш этиб, Комиссия аъзоларининг саволларига жавоб бердилар. Танловнинг якуний босқичи — ассесментнинг тақдимот…

ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ, МАҲАЛЛИЙ ИЖРОИЯ ХОКИМЛИКЛАРИ ВА ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРДА МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ КОМПЛАЕНС ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 июлдаги “Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6019-сонли Фармони ижроси, шунингдек, рақобат қонунчилиги бузилишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 мартда “Монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 114-сонли Қарори қабул қилинди. Қарор иловаси билан “Давлат бошқаруви…