Коммунал хизматлардаги қарзлар қаердан олинади? Хоразм ва Қорақалпоғистондаги истеъмолчилар билан бўлган воқеалар

Кундалик турмуш ҳаётимизда газ, электр, совуқ сув ва иссиқ сув етказиб берувчи ташкилотлар билан боғлиқ турли муаммоли вазиятларга дуч келамиз. Улардан бири бу асоссиз қарз ҳисобланиши. Шундай муаммога тўқнаш келганда қаерга мурожаат этишни эса ҳамма ҳам билавермайди. Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Ойбек кўчасида истиқомат қилувчи ёши улуғ бўлган Шоира Сапаева, 4 йил давомида сув таъминоти…