Тадбиркорлар томонидан бир вилоятдан иккинчи вилоятга пахта чигитини олиб ўтилишидаги муаммолар ҳақида маълумот

Монополияга қарши курашиш қўмитасига хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ўрнатилган тартибда харид қилинган пахта чигитини бир вилоятдан (шаҳардан) бошқа вилоятга (шаҳарга) олиб чиқишда муаммоларга дуч келаётганлиги юзасидан норозиликлар билдирган кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Мазкур мурожаатларга асосан вилоят ҳокимликлари томонидан ҳудудлардаги ички ишлар органлари ходимларига вилоят ҳудудларидан пахта чигитини чиқармаслик тўғрисида топшириқ берилганлиги ва шунга кўра чегара…

ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИДАН АСОССИЗ УЗИЛИШЛАР УЧУН ЧОРАЛАР КЎРИЛМОҚДА

Тошкент вилояти Монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармаси томонидан Олмалиқ шаҳридаги 279-сонли электр трансформаторга уланган истеъмолчиларни ўрнатилган тартибда огоҳлантирмасдан электр таъминотидан узилишларни амалга ошириш натижасида “Олмалиқ шаҳар электр таъминоти” корхонаси раҳбари Уразалиев Анваржон Ҳайдаралиевичга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 178-моддасига асосан 16.11.2020 йил куни маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Олмалиқ шаҳар маъмурий судига иш юритувдаги ҳужжатлар юборилди. Шунингдек,…

БОЗОР КОНЦЕНТРАЦИЯСИГА ОЛДИНДАН РОЗИЛИК БЕРИШ

2020 йил 1 ноябрь ҳолатига Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш бўйича битимларга олдиндан розилик бериш бўйича жами 121 та мурожаатлар келиб тушди. Шундан, 28 таси хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш юзасидан…

“ТИТАНЛАР ЖАНГИ”: Титанларнинг ўзаро муносабати ҳеч “ёпишмаётганди”. Чунки, улардан қай бири ҳақлигини аниқлаш вақти келганди…

Ўз номи билан “Титанлар” билан боғлиқ вазиятни Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Ноҳалол рақобатга чек қўйиш бошқармаси ўрганиб чиқди. Чунки, икки “Титан”дан бири нотўғри “ёпиштираётган” эди. “TITANS ART GROUP” МЧЖ 2018 йилдан бери, Россиянинг «ELTITANS» номи билан елим ишлаб чиқарувчи “Группа Титан” МЧЖнинг Ўзбекистондаги расмий вакили ҳисобланади. Корхонанинг расмий вакили томонидан Қўмитага қилинган мурожаатда, жорий йилдан…

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ УЧУН ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАРНИНГ БУЗИЛИШИ АНИҚЛАНДИ

Хоразм вилоятида ноқонуний тендер билан боғлиқ ҳолат қайд этилди.  «Projects Design Style» МЧЖ Монополияга қарши курашиш қўмитаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармасига тендер натижалари бўйича ёрдам сўраб мурожаат этди. Жорий йилнинг 12 август санасида “Ичан-Қаъла” Давлат музей қўриқхонаси томонидан махсус ахборот порталида “Мухаммад амин Инок” мадрасасида Хоразм Маъмун академияси тарихини ёритувчи “Мажлис Уламо” доимий замонавий музей…

ҲОКИМНИНГ НОҚОНУНИЙ ҚАРОРИ БЕКОР ҚИЛИНДИ

Самарқанд вилоят Монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармаси томонидан Самарқанд шаҳар ҳокимлигига нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги қонунининг 12-моддаси (3 ва 8-хат бошлари) талаблари бузилганлиги ҳолати бўйича қўзғатилган иш кўриб чиқилди. Ҳудудий бошқарма Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2020 йил 18 июндаги 99-Ф-сонли Фармойишининг рақобат муҳитига таъсири ўрганиб чиқилганда: – Самарқанд шаҳридаги Университет хиёбонида 84 дона, Регистон кўчасида…

СУҒУРТА КОМПАНИЯСИ ЗАРАРНИ ҚОПЛАШДАН БОШ ТОРТСА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, мамлакатимизда, 2020 йилнинг биринчи ярмида (январь-июнь ойлари) жами 2388 та йўл-транспорт ҳодисалари (кейинги ўринларда ЙТҲ) содир этилган. Ушбу ЙТҲлар оқибатида умумий 1746 киши тан жароҳати олган, йўл-транспорт ҳодисаларининг 383 таси болалар, 1154 таси пиёдалар ва 101 таси велосипед иштирокида содир…

Харидорлардан  нефть маҳсулотларини юклаб жўнатиш бўйича асоссиз ундирилган тўловлар қайтартирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 апрелдаги  ПҚ-4664-сонли қарорининг 9-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг 2020 йил 1 майдаги йиғилиш баёни билан нефть маҳсулотлари ва углеводородларни нефть базаларининг бўш сиғимларида сақлаш (қуйиш, тўкиш юклаб жўнатиш) бўйича хизматлар учун тарифлар белгиланган. “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ томонидан 2020 йил 1 майдан…

Чет эл нашрларга обуна бўйича монопол ва эксклюзив ҳуқуқ бериш лойиҳаси.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаментининг 2020 йил 20 октябрдаги 08/1-1442-сонли топшириғига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” (ID-23476 (V-1)ги қарори лойиҳасини Адлия вазирлигида 2019 йил 19 апрелда 3155-сон билан рўйхатга олинган Қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш методикаси…

Тадбиркорни мажбурий аъзо қилиш, индивидуал имтиёзлар бериш, товарни импорт қилишда янги талаблар ўрнатиш…

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тайёрланган ва Қўмитага юборилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Паррандачилик соҳасини рағбатлантириш, озуқа базасини мустаҳқамлаш ва паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (ID- 23622) қарори лойиҳасини Адлия вазирлигида 2019 йил 19 апрелда 3155-сон билан рўйхатга олинган Қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш методикаси асосида…