ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНМАГАН ГАЗНИНГ НАРХИ ҚАНЧА? 1 592 260 500 СЎМ

Ҳудудий бошқармага вилоятда фаолият кўрсатувчи улгуржи табиий газ истеъмолчилари томонидан мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларда ҳудудий филиал томонидан “Ўзтрансгаз” АЖсининг 2015 йил 22 сентябрьдаги “Саноат коллекторлари орқали улгуржи истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 654-сонли буйруғи асосида истеъмолчилар томонидан истеъмол қилинмаган табиий газ учун уларнинг абонент ҳисоб рақамидан маблағ ечиб олинганлигидан норозилиги билдирилган.…