Табиий монополия субъектининг мавқеини суиистеъмол қилиши бартараф этилди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан тадбиркорларнинг табиий монополия субъектлари хизматлари юзасидан қилган мурожаатлари доимий равишда ўрганиб борилмоқда. Тошкент вилоятида жойлашган “Bekobodsement” АЖ Қўмитага мурожаат этиб, корхона томонидан 2018 йил ноябрь ва 2019 йил августда истеъмол қилинган табиий газ учун амалга оширилган олдиндан тўловлари газ таъминоти корхонаси томонидан янги тарифлар қўллашда инобатга олинмаётганлиги ва уларга қилган…