АСОССИЗ ОШИРИЛГАН ТАРИФ БЎЙИЧА ҲАҚ ОЛГАНДА… БУХОРОЛИК ТАДБИРКОРЛАРГА ТАБИИЙ ГАЗ УЧУН БИР МИЛЛИАРДДАН ОШИҚ ҚАРЗ ҲИСОБЛАНГАН

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Бухоро вилояти бошқармасига келиб тушган мурожаатлар асосида, “Бухорогаз” ҲГТФ томонидан вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган улгуржи истеъмолчиларга 2019 йил апрел-август ойлари давомида етказиб берилган табиий газ учун қўлланилаётган тарифлар ва ҳисоб китоб тўғрисидаги маълумотлар таҳлил қилинди. Олиб борилган таҳлиллар шуни кўрсатдики, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сонли қарори ҳамда…