ЭСКИ БЎЛГАН ҚОҒОЗ ҚУТИЛАРНИНГ СОТИБ ОЛИНИШИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ “РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУННИНГ БУЗИЛИШИГА ОЛИБ КЕЛДИ

Наманган вилоятида жойлашган “Мехмаш” МЧЖ металл винтлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Ушбу корхонанинг раҳбари Ходжаев иш билан ёки меҳмонга қўшни вилоятга боради ва не кўз билан кўрсинки унинг корхонаси номи туширилган қоғоз идишларда бошқа маҳсулотлар сотилмоқда. Жуда сергак бўлган тадбиркор шу заҳотиёқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига ариза ёзади. Улар…

«ЯГОНА УМУМ РЕСПУБЛИКА ПРОЦЕССИНГ МАРКАЗИ» МЧЖга НИСБАТАН ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ЎРГАНИШЛАР БЎЙИЧА МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси бозорда устун мавқега эга бўлган «Ягона умум республика процессинг маркази» МЧЖ МЧЖ томонидан тижорат банкларидан олинадиган онлайн омонатлар хизмати учун комиссиясини ўрнатилишининг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш бўйича ўз ишини давом эттирмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сонли қарори билан тасдиқланган товар бозорида сотиладиган мол (иш, хизматлар) учун…

ОГРАНИЧИТЬ НЕЛЬЗЯ ИМПОРТИРОВАТЬ

Ряд новостных интернет – изданий опубликовали статьи, в которых говоритмя об ограничении импорта отдельных металлических изделий, включая «катанку». Антимонопольный комитет изучил данный вопрос. В статьях говорится о том, что в соответствии с заявлением заседания Республиканской антикризисной комиссии от 11 мая 2020 года,  действия по поддержке деятельности ряда местных производителей в период пандемии (в частности, АО…

ИМПОРТ… ЧЕКЛАШ… МУМКИН? ЭМАС? УНДОВ БЕЛГИЛАРИНИ ҚАНДАЙ ЖОЙЛАШТИРИШ МУМКИН?

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан бир нечта интернет нашрлар ва ижтимоий тармоқларда чоп этилган айрим металл маҳсулотларини, шу жумладан “катанка” хом ашёси импортини чекланиши билан боғлиқ ҳолатлар ўрганиб чиқилди. Мақолаларда Инқирозга қарши курашиш Республика комиссиясининг 2020 йил 11 майдаги йиғилиши баёни билан айрим йирик маҳаллий ишлаб чиқарувчилар (“Олмалиқ КМК” АЖ, “Ўзметкомбинат” АЖ, “Ўзиккиламчиранглиметалл”…

“ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАШИНАСОЗЛИГИ САНОАТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚАРОРИ ЛОЙИҲАСИНИ РАҚОБАТГА ТАЪСИРИНИ БАҲОЛАШ БЎЙИЧА ХУЛОСА

“Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (project.gov.uz) орқали юборилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳасини (ID-18823) рақобатга таъсирини баҳолаш бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитасининг хулосаси

ЯНГИ ДАВЛАТ КОРХОНАСИ МОНОПОЛИЯСИ КЕРАКМИ? ҲУЖЖАТ ЛОЙИҲАСИГА ХУЛОСА

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (project.gov.uz) орқали келиб тушган Вазирлар Маҳкамасининг “Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида артемия цистасини овлаш ва қайта ишлашни самарали ташкил ва янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси юзасидан қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш бўйича хулоса тақдим этилди. Мазкур қарор лойиҳасида…

АСОССИЗ ОШИРИЛГАН ТАРИФ БЎЙИЧА ҲАҚ ОЛГАНДА… БУХОРОЛИК ТАДБИРКОРЛАРГА ТАБИИЙ ГАЗ УЧУН БИР МИЛЛИАРДДАН ОШИҚ ҚАРЗ ҲИСОБЛАНГАН

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Бухоро вилояти бошқармасига келиб тушган мурожаатлар асосида, “Бухорогаз” ҲГТФ томонидан вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган улгуржи истеъмолчиларга 2019 йил апрел-август ойлари давомида етказиб берилган табиий газ учун қўлланилаётган тарифлар ва ҳисоб китоб тўғрисидаги маълумотлар таҳлил қилинди. Олиб борилган таҳлиллар шуни кўрсатдики, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сонли қарори ҳамда…

РАҚОБАТ – ИҚТИСОДИЁТ РАВНАҚИНИНГ АСОСИ

Рақобат йўқ жойда ривожланиш бўлмаслиги — кундай равшан ҳақиқат.  Чунки, иқтисодий жараёнларда рақобат муҳити яратилмаса, монополлашув даражаси ортиб бораверади. Рақобат муҳитини вужудга келтиришда давлат томонидан монополияга қарши сиёсат олиб борилиши, иқтисодиётни монополиядан чиқариш бўйича чора-тадбирлар кўрилиши, бу йўналишда қонунчилик базаси яратилиши лозим. Бир сўз билан айтганда, бир пайтнинг ўзида рақобатга кенг йўл очиш ва монополияни…

МАЪЛУМОТЛАРГА КЎРА, БУГУНГИ КУНДА ЮРТИМИЗДА 31 ТА ТО­ВАРЛАР ГУРУҲИ ВА 82 ТУРДАГИ ХИЗМАТЛАР БОЗОРИДА 245 ТА КОРХОНА МОНОПОЛ ҲОЛАТДА САҚЛАНИБ ҚОЛМОҚДА. ЛЕКИН БИР ҚАТОР ЙЎНА­ЛИШЛАРДА РАҚОБАТ МУҲИТИ ШАКЛЛАНИБ БЎЛГАН 19 ХИЛ МАҲСУЛОТ ВА ХИЗМАТЛАР БЎЙИЧА 70 ТА КОРХОНАНИ МОНОПОЛИСТЛАР РЕЕСТРИДАН ЧИҚАРИШ МУМКИН.  

«Замон ўзгаряпти ЛЕКИН МОНОПОЛ КОРХОНАЛАР ўзгара олмаяпти» Давлатимиз раҳбари 28 май куни ўтказилган иқтисодиётда рақобат муҳитини таъминлаш ва истеъмол­чилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бора­сидаги устувор вазифалар муҳо­камасига бағишланган йиғилишда айни ҳолат ҳақида фикр билдирар экан, жумладан, шундай деди: «Ра­қобат бўлмаса, сифат бўлмайди, нарх тушмайди. Замон ўзгаряпти, лекин монопол корхоналар ўзгара олмаяпти. Қатъий чоралар кўриш вақти-соати келди.…

ЕЙИЛМАГАН СОМСА НАРХИ ДЕЯРЛИ 117 МЛН. СЎМ БЎЛСА, УНГА КИМ ПУЛ ТЎЛАЙДИ?

Қўмитанинг Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига Навоий шаҳридаги “Nurota Zamini” МЧЖ ёзма мурожаат қилиб, корхонанинг автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциясига “O’ztransgaz”АЖ Навоий вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали томонидан бўлиниш чегарасида ўрнатилган ҳисобга олиш приборининг Давлат стандарти талабларига жавоб беришига қарамасдан, ҳисобга олиш прибори кўрсаткичларидан ташқари, корхона томонидан сарфланмаган табиий газ ҳажмлари учун қўшимча тўловлар ҳисобланаётганлиги…