РАҚОБАТ. ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  иқтисодиётда рақобат муҳитини таъминлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. Унда давлатимиз раҳбари Ўзбекистон бозор иқтисодиётига қатъий ўтиши жараёнида рақобат масаласи принципиал аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги зиммаларига бир қатор муҳим…