ВАГОНЛАРНИНГ ХУСУСИЙ ТЕМИР ЙЎЛДА ОРТИҚЧА ТУРИБ ҚОЛГАНИГА КИМ ҲАҚ ТЎЛАЙДИ?

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан тадбиркорларнинг табиий монополия субъектлари хизматлари юзасидан қилган мурожаатлари доимий равишда ўрганиб борилмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган “O`zmetallsavdo” АЖнинг мурожаати, Қўмитага келиб тушаётган мурожаатлардан бири ҳисобланади. “O`zmetallsavdo” АЖ Қўмитага мурожаат қилиб, “Тошкент минтақавий темир йўл узели” УК томонидан хусусий темир йўл тармоқларида вагонларнинг туриб қолганлиги учун қўшимча тўлов ундирилишидан…