МАСОФАДАН ИШЛАБ, ДОЛЗАРБ МАВЗУЛАРНИ МУҲОКАМА ЭТАМИЗ…

Инновацион-корпоратив ҳамкорлик доирасида Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида вебминар ташкил этилди. Онлайн семинар мавзуси ва презентациялар билан қуйида танишиш мумкин Ҳавола №1 Ҳавола №2 Ҳавола №3 Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати

ЧИПТА СОТИШ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ЛОЙИҲАНИНГ РАҚОБАТГА ТАЪСИРИ БАҲОЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (project.gov.uz) орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ягона электрон чипта сотиш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасини (ID-17055) жойлаштирилган. Мазкур қарор лойиҳаси юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан тегишли таклифлар (эътирозлар) билдирилди ва белгиланган тартибда лойиҳа ишлаб чиқувчига…

ВАГОНЛАРНИНГ ХУСУСИЙ ТЕМИР ЙЎЛДА ОРТИҚЧА ТУРИБ ҚОЛГАНИГА КИМ ҲАҚ ТЎЛАЙДИ?

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан тадбиркорларнинг табиий монополия субъектлари хизматлари юзасидан қилган мурожаатлари доимий равишда ўрганиб борилмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган “O`zmetallsavdo” АЖнинг мурожаати, Қўмитага келиб тушаётган мурожаатлардан бири ҳисобланади. “O`zmetallsavdo” АЖ Қўмитага мурожаат қилиб, “Тошкент минтақавий темир йўл узели” УК томонидан хусусий темир йўл тармоқларида вагонларнинг туриб қолганлиги учун қўшимча тўлов ундирилишидан…

МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ҚЎМИТАСИ МУРОЖААТЛАР БИЛАН ИШЛАШНИ ДАВОМ ЭТТИРАДИ!

2020 йилнинг I чораги бўйича Қўмитага жисмоний ва юридик шахслардан 2330 та мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда инфографика орқали батафсил танишишингиз мумкин. Ҳурматли тадбиркор ва истеъмолчилар! Агар сиз Қўмита ваколатига кирувчи муаммоларга дуч келсангиз, бизга мурожаат этишингизни сўраймиз: antimon.gov.uz ёки 71 207 48 00 Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати

ОЗИҚ-ОВҚАТ, ҚИШЛОҚ ҲЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА ШАХСИЙ ГИГИЕНА ВОСИТАЛАРНИ ИМПОРТ ҚИЛУВЧИ БАРЧА ТАДБИКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

Бугунги пандемия шароитида четдан олиб келинадиган товарларга мувофиқлик сертификатини олишда импорт қилувчилар қийинчиликларга дуч келаётганлиги юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитасига кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Мазкур мурожаатларда кўрсатилган муаммолар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар…

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!

Мамалакатимиз раҳбарияти томонидан белгилаб берилган коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш бўйича чора-тадбирларни ижросини таъминлаш мақсадида, Монополияга қарши курашиш қўмитаси вазирлик ва идоралар билан биргаликда, кичик бизнес субъектлари томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган импорт хом-ашё, материаллар, бутловчи қисмлар ва уларнинг нархларини, шу  божхона ставкаларини камайтириш  ва нотариф тартибга солишни (сертификатлаштириш ва бошқа техник тартибга солувчи ҳужжатлар)…

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!

2019 йилнинг 28 ноябр куни ипотека кредитлаш кўламини янада кенгайтириш, хусусий пудратчиларни ривожлантириш учун шароит яратиш, уй-жой шароитлари, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва аҳоли пунктларини урбанизация жараёнини жадаллаштиришда кам таъминланган фуқароларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ипотека кредитлаш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” Фармони имзоланди. Ушбу Фармонга мувофиқ янги тартиб…