“UzAuto Motors” АЖ томонидан нархларнинг оширилиши бўйича  Монополияга қарши курашиш қўмитасининг баёноти

Бугунги кунда жамоатчилик томонидан “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган енгил автомобиллар нархларининг оширилишига кўплаб эътирозлар билдирилмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади. Биринчидан, “UzAuto Motors” АЖ енгил автомобилларни ишлаб чиқариш бўйича устун мавқега эга бўлиб, корхонага йиллар давомида имтиёзлар ва преференциялар берилиши қарамасдан, давлат томонидан яратилган имкониятлардан корхонанинг етарли даражада…