Тиббиёт ниқобларни ишлаб чиқариш бўйича бозор ҳолати

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан амалга оширилган дастлабки ўрганиш натижасига кўра, бугунги кунда республикамизда шахсий ҳимоя ниқоблари ишлаб чиқарувчи 89 та корхоналар (иловада келтирилган) фаолият юритаётганлиги ва уларнинг кунлик ишлаб чиқариш қуввати 1,77 млн. донани ташкил этиши маълум бўлди. Мазкур ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилаётган шахсий ҳимоя воситаларининг улгуржи нархи фойдаланилган ҳом ашёдан…

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сонли қарори талабларига риоя қилиниши ва Республикада коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси қуйидаги ишларни амалга оширади: 2020 йил 25 март соат 9:00 дан бошлаб, қоғоз кўринишидаги барча ҳужжат ва ёзишмаларни ҳамда жисмоний ва юридик шаҳсларни…

ЙЎҚ ЖОЙДАН 240 млн…

            Монополияга қарши курашиш қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармасига “FALANG OIL SERVIS” ХК томонидан мурожаат келиб тушди. Унга кўра, истеъмол қилинган табиий газ миқдорларига ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан белгиланган нарҳларни қўлланилиши, олдиндан олинган тўланган аванс тўлови ёки ҳақдорликга табиий газни нарҳлари оширилгандаги ҳисоб-китобларда 2018-2019 йилларда ортиқча ҳақ олинганлигидан норози бўлиб амалий ёрдам берилишини сўраган.…

Наврўзи оламни кутиб ол Ўзбекистон!

Хурматли Ўзбекистонликлар, Монополияга қарши курашиш қўмитаси барчани Наврўз байрами билан чин дилдан табриклайди! Биз сизларга тинчлик, омонлик ва албатта, соғлиқ тилаймиз! Барча яхшиликлар ҳамроҳингиз бўлсин!

Ҳокимликлар томонидан тадбиркорларнинг фаолиятини чеклаши давом этмоқда

Бугунги кунда самарали рақобатбардош муҳитни шакллантириш ҳамда маҳсулот ва хизматлар бозорида монополияни босқичма-босқич камайтириш, фермер хўжаликларига қулай шарт-шароитлар яратиш, қишлоқ агрокимё, молиявий ва бошқа замонавий бозор хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини янада кенгайтириш бўйича бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Қишлоқ хўжалигида талаб юқори бўлган минерал ўғитларни эркин биржа савдоларида барча иштирокчиларга ҳеч қандай чекловларсиз сотиш тизимининг…

АСЛ МАҲСУЛОТ ФАРҚИНИ ТОПИНГ…

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига «PHARM ABIDI INT» МЧЖ томонидан ўзи ишлаб чиқараётган «АМПИСУЛ» номи остида сотилаётган дорининг бошқа бир ташкилот, яъни «MEDILUX PHARM» МЧЖ «АМПСУЛ» номи билан сотаётгани ва бу билан унинг ҳуқуқларини бузиётгани ҳақида мурожаат келиб тушди. Ноҳалол рақобатга чек қўйиш бошқармаси томонидан олиб борилган ўрганишлар жараёнида «PHARM ABIDI INT» МЧЖ фармацевтика…

“UzAuto Motors” АЖ томонидан нархларнинг оширилиши бўйича  Монополияга қарши курашиш қўмитасининг баёноти

Бугунги кунда жамоатчилик томонидан “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган енгил автомобиллар нархларининг оширилишига кўплаб эътирозлар билдирилмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади. Биринчидан, “UzAuto Motors” АЖ енгил автомобилларни ишлаб чиқариш бўйича устун мавқега эга бўлиб, корхонага йиллар давомида имтиёзлар ва преференциялар берилиши қарамасдан, давлат томонидан яратилган имкониятлардан корхонанинг етарли даражада…

Аёл – бу борлиқ тимсоли эмас, борлиқнинг ўзидир!

Байрам олди ва айнан ўша куни бировларнинг шеърлари билан табриклашдан йироқмиз. Фақатгина ўз ёрингизни асраб авайлашни, қадрларига етишни ва уларга ғамхўр бўлишингиз кераклигини эслатиб ўтмоқчимиз. Бежиз жаннат оналар оёғи остида дейилмаган, зеро, она бизнинг дунёга келишимизга сабабчи бўлган. Онанинг атрофида бутун борлиқ айланади. Улар бор меҳрларини беришади, ва ҳатто ундан ортиғини. Келаётган байрамлар билан хонимлар.…

Ўзбекистон Республикаси ва Эвропа Иттифоқи ўртасидаги шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим тафсилотларини муҳокама қилиш

2020 йил 2 мартдан 6 мартигача Тошкентда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаси бўйича музокараларнинг 5-босқичи бўлиб ўтмоқда. Ушбу музокаралар гуруҳида Монополияга қарши курашиш қўмитаси вакиллари ҳам иштирок этишмоқда. Тадбир давомида Монополияга қарши курашиш қўмитаси вакиллари Европа томони билан рақобат тўғрисидаги қонунни қўллаш масалалари, экспорт ва импорт монополияларини тайинлаш…

МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ҚЎМИТАСИНИНГ АХБОРОТ ХИЗМАТИ РАҲБАРИ МАНЗУРА ХАСАНОВАНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ!

ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ВА ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА: Сўнгги вақтларда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси фаолиятига оид турли ҳолатлар ҳақидаги мурожаатлар келиб тушмоқда. Мурожаатларнинг аксарияти Қўмита ва унинг ҳузуридаги Агентлик билан Федерациянинг фаолиятида ўзаро алоқа борлиги ёки йўқлиги ҳамда аҳоли томонидан ўтказилаётган…