ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ВА ТИББИЙ БУЮМЛАР НАРХИНИ АСОССИЗ РАВИШДА ОШИРГАНЛИК – ФАРМАЦЕВТИКА ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИБ ҚЎЙИШГА САБАБ БЎЛАДИ

Сўнгги вақтларда хориж давлатларида, хусусан Хитой Халқ Республикасида хавфли юқумли вирус билан касалланиш ҳолати авж олганлиги сабабли республикамиз дорихоналарида тиббиёт ниқоблари тақчиллиги кузатилаётганлиги ва унинг чакана нархи кескин ошиб кетганлиги, шунингдек, йўтал, грипп ва шамоллашга қарши, иммунитетни мустаҳкамловчи ва вояга етмаганларга мўлжалланган дори воситаларининг чакана нархида ҳам ўсиш кузатилганлиги тўғрисида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалмоқда. Ўзбекистон…