Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ноҳалол рақобат ҳолатларидан бири аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига 2019 йил 25 ноябрь куни “SHIRIN SHAKAR BIZNES” хусусий корхонасининг 108-сонли мурожаати келиб тушди. “SHIRIN SHAKAR BIZNES” хусусий корхонаси Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк Агентлиги томонидан 2015 йил 18 ноябрда берилган 28618 сонли гувоҳномасига асосан “MEXXI” товар белгисига қонуний эгалик қилиши ва шу белги остида ширинликлар ишлаб чиқаришини маълум қилган.…