Газ таъминоти ҳисоблагич ускуналарини қиёслов кўригидан ўтказиш учун хизмат нархи шаклланиш юзасидан ўтказилган таҳлил якуни бўйича МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон миллий метрология институти” ДК (“ЎзММИ” ДК) томонидан кўрсатилаётган газ ҳисоблагичларни қиёсловдан ўтказиш хизматлари учун белгиланган тарифларнинг шаклланиши бўйича таҳлил ўтказилди. Таҳлил жараёнида «ЎзММИ» ДК томононидан газ ҳисоблагич ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ҳисоблагичларни қиёслов…

ТАБИИЙ ГАЗ НАЗОРАТИ ВА ҲИСОБИНИНГ АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ТАДБИРКОРЛАР УЧУН ТЕНГ ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 9 июлдаги ПҚ–4388-сон қарорига мувофиқ, республиканинг барча турдаги истеъмолчилари учун табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш бўйича ишлар амалга ошириб келинмоқда. Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида,…

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНДИ!

2020 йил 28 январ куни Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига Пойтахтимизда газли ичимликлар ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган корхоналар учун ПЭТ-преформлар тайёрлайдиган “Пластмастер” МЧЖ томонидан электр энергияси билан боғлиқ мурожаат келиб тушди. Унга кўра, Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Олтин топган кўчасида жойлашган “Пластмастер” МЧЖ корхонасига етказиб берилаётган электр энергияси кучланиши белгиланган сифат даражасидан пастлиги, бу…

ГАЗ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасига Булоқбоши туманида истиқомат қилувчи М. Сатторов номидан, уйида газ таъминоти йўқлиги юзасидан мурожаат келиб тушди. Уни ўрганиш мақсадида Қўмита Матбуот хизмати ҳудудий бошқарма ходимлари билан келтирилган манзилга боришди. Аниқланишича «Шоҳгузар» маҳалласида табиий газ таъминоти етказилган бўлиб (шу ўринда маълумот: бундан бир неча йил аввал, айнан, мана шу…

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!

2019 йилнинг 28 ноябр куни ипотека кредитлаш кўламини янада кенгайтириш, хусусий пудратчиларни ривожлантириш учун шароит яратиш, уй-жой шароитлари, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва аҳоли пунктларини урбанизация жараёнини жадаллаштиришда кам таъминланган фуқароларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ипотека кредитлаш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” Фармони имзоланди. Ушбу Фармонга мувофиқ янги тартиб…

ТАМАКИНИНГ ЎРНИНИ БОСУВЧИ МАҲСУЛОТ РЕКЛАМАСИ ТЎХТАТИЛДИ

ТАМАКИНИНГ ЎРНИНИ БОСУВЧИ МАҲСУЛОТ РЕКЛАМАСИ ТЎХТАТИЛДИ Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги томонидан назорат функцияларини амалга оширилиши давомида таркибида никотин мавжуд бўлган “LYFT” маҳсулотининг реклама қилинганлиги аниқланган. Хусусан, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, И.Каримов ва Фурқат кўчалари кесишувидаги чорраҳада жойлашган реклама мониторида, Яккасарой туманидаги “Grand Mir” меҳмонхонаси рўпарасидаги реклама мониторида,…

БИЗДА ГАЗ БОР! СИЗДА-ЧИ?

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Наманган вилояти бошқармасига жорий йилнинг 10 феврал санасида, вилоятнинг Косонсой тумани, “Узун” МФЙ аҳолисидан табиий газ билан боғлиқ муаммоларга дуч келишаётгани ҳақида мурожаат келиб тушди. Қўмита ходимлари ва “Наманган  Ҳудудгаз” АЖ вакиллари, кўрсатилган манзилга чиқиб вазият ўрганилди. Ўрганишлар натижасида, “Наманган  Ҳудудгаз” АЖ берган хулосага кўра ҳудудга табиий газ етказиб беришнинг техник…

ЁРУҒЛИК БЎЛСИН

Жорий йил 8 феврал куни Наманган вилояти Наманган тумани Ибрат МФЙ да истиқомат қилувчи Т. Мўминов томонидан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Наманган вилояти бошқармасига мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатда кўрсатилган манзил бўйича жойлашган хонадонларда электр таъминоти дастурига мувофиқ янги линиялар тортилган бўлсада, электр токида муаммолар борлиги кўрсатилган. Мазкур мурожаатни жойида ўрганиш мақсадида Қўмита…

ТОШКЕНТ ШАҲАР ЯШНАОБОД ТУМАНИДАГИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БИЛАН БОҒЛИҚ ИШ ҲУСУСИДА МАЪЛУМОТ

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 15 январ куни Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлигига Яшнаобод тумани, Тузел мавзеси, 1-даҳасида истиқомат қилаётган Ризалина Бердникова томонидан, электр энергиясида кучланиш кўпайиб кетиши натижасида бир нечта хонадонларда маиший техника куйганлиги ҳақида мурожаат келиб тушган. Мурожаатни ўрганиш натижасида, мазкур ҳолатга Яшнаобод тумани “Ҳудудэлектртармоқлари” АЖ балансида бўлган трансфарматорнинг…

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ ҲИСОБГА ОЛИШНИНГ АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЖАРАЁНИДА ТАЪМИНОТЧИ ВА ИСТЕЪМОЛЧИНИНГ ҲУҚУҚ ҲАМДА МАЖБУРИЯТЛАРИ!

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига истеъмолчилар томонидан замонавий электр энергия ҳисоблагичларни ўрнатишдаги муаммолар ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Шу сабабли, айни вақтда амал қилиб келинаётган “Энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий асбобларини ўрнатиш тартиби тўғрисида”ги…