Республикада тақиқланган психотроп препаратларни тарғибот қилувчи сайт тўғрисидаги реклама конструкциялари бўйича кўриб чиқилган ишларнинг якуни

2019 йилнинг ноябр ойида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида республикада тақиқланган психотроп препаратларни сотувчи  сайтни коди- QR   кўрсатилган юклаш акс эттирилган  реклама конструкциялари ўрнатилгани аниқланган. Ушбу ҳолатни ўрганиш ва тегишли муносабат билдириш мақсадида,  Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигида  махсус комиссия тузилди. Олиб борилган ўрганишлар  натижасида,  Тошкент шаҳрининг  Охангарон шоссеси…

Халқаро давра суҳбатлари! Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаси вакилларининг суҳбати ва Ўзбекистон учун имкониятлар

Жорий йилнинг 15 январь куни Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ҳамда Қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги раҳбарияти ҳалқаро ва хорижий ташкилотлар вакилларини қабул қилдилар. Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Нажмиддинхўжа Шарипов ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги раҳбариятининг дастлабки учрашуви Халқаро истеъмолчилар ташкилоти (Consumers International) Президенти доктор Маримуту Надасон билан бўлиб…

«Катта ака» га ўхшашни жуда ҳоҳлаганда

2019 йилнинг ноябр ойида Монополияга қарши курашиш қўмитасига “Colgate-Palmolive Company” компанияси вакилидан мурожаат келиб тушган. Мурожаатда айтилишича, мазкур бозорда фаолият юритаётган “Dentafill Plyus” МЧЖ унга тегишли бўлган “COLGATE” товар белгисига жуда ўхшаш бўлган “GALAXY”  товар белгиси остида тиш ювадиган чўтка ишлаб чиқариб сотаётгани ва бу билан  Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддаси бузилгани баён қилинган.…

Тадбиркорлик субъектининг энергия ресурслари учун олдиндан амалга оширилган маблағлари қайтарилди

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси тадбиркорлик субъектлари томонидан табиий монополия субъектларининг хизмат ва тарифлар юзасидан қилган мурожаатларини доимий равишда ўрганиб бормоқда. Хусусан, “Комтехторг“ хусусий корхонасининг табиий газ учун амалга оширилган тўловлари ҳамда сарфланган ҳажмлари бўйича 2016 йилдан 2019 йил 16 октябрига қадар бўлган муддат учун олдиндан тўловлари қайта ҳисоб-китоб қилиниши юзасидан “Ҳудудгазтаъминот“ АЖга бир…