Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Манзура Хасанова Москва шахрида бўлиб ўтаётган конференцияда қатнашди

Москвада бўлиб ўтаётган “Матбуот хизмати -2019: PR ишларида янги технологиялар” мавзусидаги конференция МДҲ таркибига кирган бир қатор мамлакатлар давлат органлари ва хусусий компаниялари матбуот хизматлари раҳбарларини бир жойга тўплади. Ушбу конференцияда қатнашиш учун Ўзбекистондан деярли 30 та вазирлик ва идораларнинг матбуот котиблари ташриф буюришди. Таъкидлаш жоизки, айнан шу каби тадбирлар ушбу соҳа ходимларини халқаро даражада…

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Нажмиддинхўжа Шарипов бошчилигида Қашқадарё вилоятида сайёр қабул ўтказилди

25 ноябр куни Қашқадарё вилояти Қамаши туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Раиси Нажмиддинхўжа Шарипов бошчилигида Қамаши, Чироқчи, Яккабоғ, Ғузор ва Деҳқонобод туманларидан ташриф буюрган аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан сайёр қабул ўтказилди. Қабул давомида ахоли ва тадбиркорлар томонидан қуйидаги муаммолар кутарилди: Чироқчи туманида истиқомат қилувчи фуқаро Хамраев Хомид Бурхонович 2014 йилда Чироқчи…

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йилга мўлжалланган асосий вазифалари

Соғлом рақобат муҳитини янада яхшилаш ҳамда бизнесни юритиш учун  тенг имкониятларни яратишга йўналтирилган монополияга қарши самарали сиёсатни амалга ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги №ПФ-5877-сонли “Инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич  ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига  киритиш учун  қуйидаги таклифлар тайёрланган: тадбиркорлик субъектларини ва умуман…

Дори воситалари нархларини тартибга солишда янги (муқобил) механизм жорий қилинади

Аҳоли ва тиббиёт муассасаларининг арзон ва сифатли дори-дармон воситалари билан таъминлаш, уларнинг нархини белгилаш бўйича очиқ-ошкора механизмни жорий этиш мақсадида Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан дори воситалари нархини шакллантириш ва тартибга солиш бўйича ўрганишлар ўтказилди. Ўрганиш ўтказишга Қўмитага келиб тушаётган ариза ва мурожаатлар аҳоли билан ўтказилган учрашув ва сўровномалар асос бўлди. Жорий йилнинг 10 ойи даврида Қўмитага…

Ноқонуний даромадлар аниқланди!

Қўмитанинг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтган давр мобайнида рақобат тўғрисидаги қонун талабларини бажарилиши юзасидан назоратни амалга ошириш ишлари давом эттирилди. Бошқарма томонидан ўтказилган таҳлил ва ўрганишлар натижасида 23 ҳолат бўйича иш қўзғатилди ва 3 ҳолатда 514 млн. 938,7 минг сўм асоссиз даромад олингани аниқланди. ”Гулистон экстракт Ёғ” АЖ фаолияти ўрганилганда, жамият томонидан Ўзбекистон Республикаси “Рақобат…

“Ротбанд” товар белгиси кимга тегишли?

Ўзбекистон-Германия “Бухорогипс” ҚК АЖ  Ўзбекистон Республикаси “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги Қонунига асосан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк Агентлигида “РОТБАНД” ва “ROTBAND” товар белгиларини  рўйхатдан ўтказган. Қўшма корхона Қўмитанинг Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига мурожаат қилиб, мурожаатда Нукус шаҳрида жойлашган бир нечта қурилиш материаллари дўконларида…

Инсоф борми?! Нима сабабдан истеъмолчининг олдиндан тўлаган тўлови ҳисобга олинмаяпти?

Сир эмас, ханузгача истеъмолчиларнинг етказиб берилган табиий газ учун олдиндан тўловларни ҳисобга олмаган ҳолда, асоссиз қарздорликлар ҳисобланётгани тўғрисидаги мурожаатлари камаймаяпти. Эътиборингизга навбатдаги ҳолатларни ҳавола қиламиз. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Самарқанд  вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Самарқанд шаҳрида жойлашган “Темп пластик” МЧЖнинг мурожаати ўрганиб чиқилди. Мурожаатда айтилишича, жамият 2017 йил 1 августда  вилоятнинг газ етказиб…

Бухорода табиий газ учун ноқонуний ҳисобланган 407 млн. сўм истеъмолчиларга қайтарилди

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2018 йилнинг апрел ойидан 2019 йилнинг апрел ойигача бўлган давр мобайнида улгуржи истеъмолчиларга (бюджет ташкилотлари ва хўжалик юритувчи субъектлар) табиий газ ва электр энергиясини етказиб бериш ҳолати  ўрганилди. Ўрганиш жараёнида, истеъмолчиларга етказиб берилган табиий газ учун қўлланилган нарх ва тарифлар ҳам текширилди. Натижада,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар…

Ишончли ҳамкор – муваффақият гарови!

Монополияга қарши курашиш қўмитасига “Би Текс” МЧЖдан (Молдова) унга тегишли бўлган “BITEX” товар белгиси  фуқаро Унгер Марат Аронович томонидан ноқонуний тарзда рўйхатдан ўтказилгани ва ушбу ҳолат бўйича амалдаги қонунчиликка мувофиқ чора кўрилиши тўғрисидаги мурожаати келиб тушди. Мурожаатда айтилишича, “Би Текс” МЧЖ 1998 йилдан эътиборан  Молдова Республикасида фаолият кўрсатиб, асосан  таглиги ПВХдан ишланган,  текстил материалидан тайёрланган…

Иқтисодий концентрация бўйича битимларни тузишга олдиндан розилик бериш

2019 йил октябрь ойи мобайнида Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармаларига хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб олиш ва қўшиб юбориш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш бўйича битимларга олдиндан розилик бериш бўйича жами 9 та мурожаатлар келиб тушди. Шундан, 7 таси хўжалик юритувчи субъектларнинг акциялари ва улушларини сотиб…