Ҳар бир хонадон эгаси харид қилинган янги уйда ҳеч қандай муаммолар бўлмаслигини ҳоҳлайди. Мисол учун ҳозирги лавҳамиз қаҳрамонлари сингари. Аммо ҳар доим ҳам ҳоҳиш ва истак амалга ошмас экан. Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳар, “Мезон” МФЙ, Самарқанд кўчасидаги турар-жой жой комплексида яшовчилар бир эмас, бир нечта муаммоларга дуч келди.
Гулчеҳра Юлдашева – мурожаатчи
- Янгийўл туманида бизни оиламизга 4 қаватли бинодан хонадон ажратишди. 2020 йил октябр ойи кўчиб ўтдим. Шунда электр токи билан муаммолар келиб чиқди. Манга маслаҳат беришди Монопоияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармасига мурожаат этишимни маслаҳат беришди. Шунда телеграмм канали орқали мурожаат қилдим.
Ҳудудий бошқарма ходимлари томонидан мазкур мурожаатни ўрганиш жараёнида, яна бир нечта хонадон эгалари муаммолар борлиги аниқланди.
Фарҳод НОРМАТОВ – Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқарма етакчи мутахассиси
- Янгийўл шаҳарда бир нечта фуқаролар “MOMENT PROSPER” МЧЖ томонидан қурилган янги наъмунавий уйлар борасида мурожаати келиб тушган. Ҳудудий бошқарма ходимлари томонидан жойига чиқган ҳолда ўрганишлар ўтказилди ҳамда аниқланган бир нечта муаммолар бартараф этилди. Жумладан газ ҳисобдонидаги носозлиги аниқланди ва янгисига алиштирилди. Электр шитидаги камчиликлар электр энергия таъминотчиси ташкилоти томонидан бартараф этиб берилди.
Шунингдек, хонадонлардаги яна бир нечта муаммолар ижобий ҳал этилди. Жумладан, истеъмолчи Рустам Абдуллаевнинг икки контурли иситиш қозонидаги камчилик “MOMENT PROSPER” МЧЖ томонидн бартараф этилди. Бундан ташқари хонадонлардаги коммуникация билан боғлиқ камчиликлар ҳам бартараф этилди.
Янги уйдаги муаммолар билан Фарғона вилояти Бешариқ тумани, Абдувай МФЙ, Юксалиш кўчаси 28-уйда яшовчи фуқаро Иномжон Каримов ҳам рўбаро келди. Мурожаатчи 2018 йилда 0.02 га бўлган намунали уйни имтиёзли кредит асосида, 2018 йилнинг ўзида фойдаланишга топширилиш шарти билан харид қилади. Орадан бир неча йил ўтса ҳам “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК МЧЖ томонидан қурилаётган хонадонлар фойдаланишга топширилмайди. Муаммони ҳал этиш мақсадида истеъмолчи бир нечта мутасадди ташкилотларга мурожаат этади.
Иномжон КАРИМОВ – мурожаатчи
- Кўп жойларга мурожаат қилдим. Прокуратурага, ҳокимиятга, порталга мурожаат қилдим. Улардан натижа бўлмади. Кейин Истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига биз телефон қилганимиздан кейин, улардан ҳам унча кўп ёрдам кутмагандик. Кейин бир ҳафтани ичида ҳамма усталарни тўплаб келишди, ҳамма жойни кўришди, маши эшиклар синган, батарейкалар йўқ, аристонлар ўғирланган. Ўғирликлар икки-уч марта бўлган.
Абдусамад МАРОЗИҚОВ – Фарғона вилоят ҳудудий бошқарма бошлиғи ўринбосари
- Фарғона вилояти, Бешариқ тумани, Абдувай МФЙдан 2018 йилда топширилиши керак бўлган, “Қишлоқ қурилиш инвест” томонидан қурилган уйлар топширилмагани юзасидан мурожаат келиб тушди. жойига чиқган ҳолда ўрганганимда ҳақиқатда шароит жуда ҳам оғир, эшиклар йўқ, ойналар синган, аристонлар ўғирлаб кетилган. Кўп йил қаровсиз қолганлиги, 2-3 йил ҳеч ким хабар олмагани сабабли, қурувчиларни олиб келдик. Келиб барча камчиликлар бартараф этилди. 28 та эшик янги қўйилди, ойналар алмаштирилди, эшик қулфларининг 70-80 фоизи алмаштирилди. Аристонлар янгитдан қўйиб берилди.
Ҳозирги кунга келиб, ушбу маҳаллани ичимлик суви билан таъминлаш ишлари олиб борилиб, маҳаллага электр токи ҳам уланмоқда. Хонадон соҳиблари секин-аста кўчиб келишни бошлашган.
Биз эса ўз навбатида истеъмолчи ва тадбиркорларга яна бир бор эслатиб ўтамиз. Агар сиз ҳам шундай муаммоларга дуч келаётган бўлсангиз Монополияга қарши курашиш қўмитасига мурожаат этинг ва биз имкон қадар ёрдам беришга ҳаракат қиламиз.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати