Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг Ишонч телефони орқали тадбиркор Қарши шаҳар Электр таъминоти корхонаси фаолиятидан норози бўлиб мурожаат йўллади.
Ҳудудий бошқарма мутахассислари мазкур мурожаатни Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 22-23-моддаларига ва “Табиий монополиялар тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати тўғрисида”ги Қонуни талабларидан келиб чиқиб, ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб бордилар.
Аниқланишича ҳақиқатдан ҳам, тадбиркор яшаш хонадонидан Давлат шерикчилигида мактабгача таълим муассасаси очиш учун Давлат хизматлари агентлиги марказига техник шарт олиш ҳамда тармоққа уланиш учун мурожаат қилганлиги ва Қарши шахар Электр таъминоти корхонаси томонидан хизмат кўрсатиш шартномаси асосида банк орқали 452.000 сўм тўлов амалга оширганлиги тўлов амалга оширилганидан сўнг истеъмолчига техник шарт берилганлиги аниқланди.
Натижада тадбиркор томонидан хизмат кўрсатиш учун тўлов қилинган 452 000 сўмни унинг аризасига кўра келгусида фойдаланадиган электр энергияси тўловларига ҳисобланди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати