Жорий йил 8 феврал куни Наманган вилояти Наманган тумани Ибрат МФЙ да истиқомат қилувчи Т. Мўминов томонидан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Наманган вилояти бошқармасига мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатда кўрсатилган манзил бўйича жойлашган хонадонларда электр таъминоти дастурига мувофиқ янги линиялар тортилган бўлсада, электр токида муаммолар борлиги кўрсатилган.
Мазкур мурожаатни жойида ўрганиш мақсадида Қўмита бошқармаси «Наманган ҳудудий электртармоқлари корхонаси» АЖ ходимлари билан биргаликда манзилга боришди. Ўрганиш натижасида трансформатор ҳақиқатдан йўқлиги аниқланди.
«Наманган ҳудудий электртармоқлари корхонаси» АЖ хулосасига кўра, ушбу ҳудудга дастурга асосан 2019 йилда 0,679 км 10 кВтлик ва 4,079 км 0,4 кВт электр симлари тортилган бўлиб, трансформатор пункти 2020 йилнинг 1 чорагида ўрнатиш режалаштирилган экан.
ХУШХАБАР!!! Шу кунларда «Наманган ҳудудий электртармоқлари корхонаси» АЖ мазкур ҳудудга янги трансформатор ўрнатилиб, истеъмолчиларга электр таъминоти тўлиқ етказилган.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати