Оҳангарон тумани, Илғор маҳалласида яшовчи фуқаронинг йўл кира тарифлари ошганлигидан норози бўлиб ҳудудий бошқармага қилган мурожаати белгиланган тартибда “Илғор” МФЙ ва Тошкент вилояти Транспорт бошқармаси билан биргаликда ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, 2014 йил ноябрь ойида Тошкент вилояти ҳокимлигининг Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти билан келишилган ҳолда “Ангрен уют сервис” МЧЖ томонидан тасдиқланган ВХ-350 й.т. сонли “Ангрен деҳқон бозори – Серго маҳалласи” шаҳар атрофи йўналишли такси йўналиши йўл ҳақи тарифи ва йўл кира ҳақи жадвалида бошланғич ва охирги бекатлар орасидаги масофа 23,5 км белгиланган бўлиб, вилоят Транспорт бошқармаси томонидан 2019 йил 4 октябрда тасдиқланган йўл кира ҳақи жадвалида 23,5 км масофа учун йўл кира ҳақи 3200 сўм тасдиқланган.
Ҳудудий бошқарманинг мурожаати асосида вилоят Транспорт бошқармаси томонидан “Ангрен деҳқон бозори” бекатидан “Илғор” (Серго) маҳалласигача бўлган масофа қайта ўлчаб чиқилганида ҳақиқатдаги масофа 16,5 км эканлиги аниқланди ва қайта ҳисоб-килиниб қилиниб, 2019 йил 21 ноябрь куни ВХ-350 й.т.- сонли “Илғор МФЙ (Серго) – Ангрен деҳқон бозори” йўналишида янги тарифлар тасдиқланди. Унга кўра бошланғич бекатдан охирги бекатгача бўлган масофа учун йўл кира ҳақи 2200 сўмни ташкил қилади. Яъни йўл кира тарифи 3200 сўмдан 2200 сўмга пасайтирилди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати