Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшилмакон” умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 млн туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш белгиланган эди.
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ҳамда Қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги мазкур лойиҳада фаоллик билан иштирок этишди. Улар томонидан 2625 туп дарахт кўчатлари яъни 1158 туп манзарали, 1407 туп мевали ва 60 туп бута кўчатлари экилди.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида жами 120 туп, Бухоро вилоятида 76 туп, Жиззах вилоятида 20 туп, Наманган вилоятида 78 туп, Сирдарё вилоятида 200 туп, Андижон вилоятида 304 туп,Тошкент вилоятида 100 туп, Сурхандарё вилоятида 78 туп, Қашқадарё вилоятида 165 туп ва Навоий вилоятида 520 туп мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Бундай саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад — юртимизни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишига яқиндан кўмаклашиш орқали халқимизга хос эзгу фазилатларни юксалтириш, уларни ёшлар қалбига сингдириш ҳамда қишлоқ ва маҳаллалар ҳудудларини, аҳоли турар жойлари атрофини бундан-да кўркам кўринишга келтиришдан иборатдир.