9 октябрда Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида ҳар йилги халқаро реклама конференцияси, ABC-show, TAF!21 энг яхши реклама танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, 10 октябрда дизайнерлар учун воркшоп ўтказилди.
Биринчи бор 2019 йил апрелда, III ADWEEK маркетинг ва реклама ҳафталиги доирасида ўтказилган TAF! Тошкент реклама фестивали кейинги йилларда пойтахтнинг фаол фестиваллар ҳаётидан муносиб ўрин олди. Ўтган йил ҳам фестиваль ўтказилганди. Маълум ҳолатларга қарамай, 2020 йил августда TAF! ANTI CRISIS онлайн форматда ташкил этилди.
Тошкент реклама фестивалининг ўзига хослиги шундаки, бугунги кунда у мамлакатдаги ягона реклама байрами бўлиб, унда муваффақиятли брендлар ва истеъмолчилар қатнашадилар, энг яхши маҳаллий реклама лойиҳалари аниқланади, еткчи хорижий ва маҳаллий экспертлар ўзларининг амалий билимлари билан ўртоқлашадилар ва фестивалнинг барча иштирокчилари энг яхши жаҳон рекламаси ғоялари билан танишиш ва улардан руҳланишнинг ноёб имтиҳонига эга бўладилар.
TAF!21 фестивали – Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ўзбекистон Маркетинг уюшмаси томонидан ташкил қилинган энг кенг кўламдаги тармоқ воқеаси бўлиб, ҳамкорлар қўллаб-қувватлаши туфайли рўёбга чиқди. Бугунги кунда фестиваль Россия, Украина ва Грузиядан конференция маърузачиларини, танловнинг энг йирик маҳаллий брендларнинг 48 нафар вакилидан иборат эксперт ҳайъатини,танловда қатанашётган 112 та брендни, минглаб истеъмолчиларни – биринчи очиқ овоз бериш иштирокчиларини, шунингдек самарали коммуникациялар бизнесни ривожлантиради, деган фестивалнинг бош ғоясини қўллаб-қувватлаган компания ва ташкилотларни жамлайди.
Фестиваль дастурида: TAF!21 энг яхши реклама танлови, халқаро реклама конференцияси, ABC-show ва энг яхши реклама танлови ғолибларини тақдирлаш маросими.
Халқаро реклама конференцияси маърузачилари:
Андрей Губайдуллин, “Восход” РА креатив директори ва ҳамсоҳиби (Россия)
Маъруза мавзуси: Ўз истеъмолчиларингизни севинг
Валентин Панюта, brand Leader, co-CEO Fedoriv agency (Украина)
Мавзу: Реклама аслида қандай ишлайди
Владимир Лифанов, “Супрематика” брендинг агентлиги асосчиси (Россия)
Мавзу: Чироқдан чиққан жин. Дизайннинг амбицияси ачинарли воқелик билан қандай тўқнаш келиши тўғрисида
Максим Илюхин, head of CX & Product, co-CEO Fedoriv agency (Украина)
Алексей Максименко, brand leader Fedoriv agency (Украина)
Малик Каримов, korzinka.uz маркетинг бўйича директори (Ўзбекистон)
Мавзу: What great brands do: нега миллий кўламдаги брендни янгилаш керак
Рустам Холиқов, “Ўзбекинвест” суғурта компанияси бош директорининг биринчи ўринбосари (Ўзбекистон)
Ирода Орифхўжаева, “Ўзбекинвест” суғурта компаниясининг Маркетинг ва чакана суғурта бизнесини ривожлантириш департаменти раҳбари (Ўзбекистон)
Мавзу:
Суғуртанинг туғилиши ва ривожланиши ҳақида афсона.
Асосийси ҳақида қайғурамиз, қадрлисини авайлаймиз!
Николоз Курдиани, TBC Bank Uzbekistan кузатув кенгаши раиси (Грузия)
Мавзу:
360 кампанияси доирасида миллий қадриятлар
Акмал Раимов, Dodo Pizza Tashkent халқаро пиццериялар тармоғи директори (Ўзбекистон)
Мавзу: Data-Driven маркетинг: Ўзбекистон тайёрми?
Станислав Тельпис, “Admixer” директор (Украина)
Кампанияларингиз самарадорлигини бугуноқ ошириши мумкин бўлган бешта интернет-реклама тренди
Иван Чурилин, “ABC show” президенти (Россия)
ABC Show намойиши
Диёр Мирзаахмедов, TAF!21 фестивали ташкилотчиси:
“Тошкент реклам фестивали – бу ҳар йилги халқаро профессионал лойиҳа бўлиб, бу йил янги форматга урғу берди. Бугун, ўсиб бораётган рақобат шароитида, кучли брендни шакллантириш ва кейин уни бренд-коммуникациялардан фойдаланиб илгарилатиш мулкчилик шаклидан қатхи назар, ҳар қандай компаниянинг муваффақиятли фаолиятини таъминловчи маркетинг сиёсатининг муҳим таркибий қисми саналади. Шу сабабли, фестивалда биз брендларнинг ўз истеъмолчилари билан самарали коммуникациялари тўғрисида, бундай коммуникацияларнинг ҳам брендлар, ҳам истеъмолчилар учун натижалари, яхши реклама ва уни ҳақиқатан сотадиган қилиш йўллари тўғрисида гаплашамиз. Биз, фестиваль иштирокчилари янги билимлар олибгина қолмай, маърузачиларга ўз саволларини бера олишлари учун ҳам брендинг ва дизайн соҳасидаги расмана “юлдуз” экспертларни таклиф этдик”.
9 октябрда Фестивал доирасида хайрия ким ошди савдоси ўтказилди, ундан тушган маблағлар “Ezgu Amal” фондига ўтказилди. Фестиваль иштирокчилари энг яхши реклама постери учун экспресс-овоз беришда қатнашдилар. Энг кўп овоз олган бешта постер хайрия ким ошди садвосига қўйилди.
Шунингдек, “Artel”дан совринлар ўйини ва бошқа фестиваль ҳамкорларидан қизиқарли тадбирлар ўтказилди.
Халқаро реклама конференцияси якунланиши билан ноёб ABC-шоу – энг яхши жаҳон реклама коллекцияси намойиши бошланди. Коллекция ҳар йили янгиланиб боради, бу 45 та жаҳон реклама ва маркетинг фестивалларида мукофот олган видео-роликларнинг бир соатли намойишидир. Тошкентда шоу биринчи бор 2019 йилда, Алишер Навоий номидаги кино саройида муваффақият билан ўтган, томошабинларнинг кўплаб ижобий ҳиссиётлари ва мулоҳазаларига эга бўлганди.
TAF!21 энг яхши реклама танлови – бу Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2019-2021 йилларда амалга оширилган, жумладан аввалда TAF! танловига тақдим этилган энг яхши маркетинг лойиҳаларининг аниқланишидир.
19:00да TAF!21 энг яхши реклама танлови ғолибларини тақдирлашнинг тантанали маросими бошланди. Бу йил танловда 112 та бренднинг 207 та лойиҳаси қатнашди, мутлақо янги формат эълон қилинди. Ташкилотчилар брендларнинг истеъмолчилар билан самарали реклама коммуникациясига урғу бердилар ва танлов кейслари – бу муваффақиятли маркетинг лойиҳаларидир.
TAF!21 фестивали ташкилотчиси Диёр Мирзааҳмедов:
“Икки йил давомида танлов етакчи креатив агентликлар учун яхшигина тажриба майдони бўлди, аммо брендлар ва реклама бозорининг салмоқли қисми четдан кузатиш билан кифояланмоқдалар ҳамда танлов ва рекламанинг бир лаҳзалик эмас, балки бутун бизнеснинг ривожланишига рағбат маъносидаги амалий фойдасини етарли тушунмаяптилар.
Бундан ташқари, бренд коммуникацияси – бу бугунги кунда унинг қадриятига сезиларли таъсир кўрсатувчи омилдир. Кейинги пайтларда кўпчилик буни яққолроқ тушунмоқда. Шу сабабли, биз истеъмолчи билан самарали диалогнинг аҳамияти ҳақида, уларга ҳурмат ва меҳр-муҳаббат, профессионализм ва реклама коммуникацияларининг натижавийлиги ҳақида сўзловчи танловни биринчи бор ўтказишга қарор қилдик. Бу танлов истеъмолчилар билан самарали коммуникация ҳамда истеъмолчилар бренддан қандай фойда олишлари тўғрисидадир.
TAF!21 танлови саҳифасида 112 та бренднинг кейинги пайтларда амалга оширилган маҳаллий коммуникация кейсларининг ноёб каталоги овоз бериш мақсадлари, қарорлари ва натижалари билан тақдим этилган. муваффақиятли лойиҳаларнинг бундай кўламда ва миқдордаги тўплами тарихимизда ҳали жамланмаганди!”
Яхши реклама бизнесни ривожлантиради. Яхши реклама нима? У қандай ишлайди? Истеъмолчини ҳаракатга ундайдими? Тўғри танлов қилишга ёрдам берадими?
Энг фаол ва муваффақиятли брендларнинг marketing.uz сайтидаги танлов кейсларини кўздан кечириб мана шу ва кўплаб бошқа саволларга жавоб топиш мумкин!
Танловда 10 та номинация бор. Масалан, янги маҳсулотни жорий қилиш, машҳур шахслар билан реклама кампанияси, SMM, ребрендинг ва бошқалар.
Ғолибларни 48 нафар эксперт-маркетолог ва машҳур бренд ҳамда агентликлар раҳбарлари аниқладилар. Биринчи марта параллель равишда @TAF21bot Telegram-ботида истеъмолчиларнинг очиқ овоз беришлари ўтказилди, унда 45 000 дан зиёд истеъмолчи қатнашди. Истеъмолчиларнинг очиқ овоз беришлари 7 сентябрдан 1 октябргача ўтказилди. Исталган киши муваффақиятли лойиҳаларни кўриши ва энг яхши лойиҳа, брендга овоз бериши мумкин бўлди. Овоз бериш натижалари реал вақт режимида https://marketing.uz/tashkentskiy-festival-reklami-taf-2021/ сайтида акс этиб борди.
Экспертлар ва истеъмолчилар танловига асосида овоз бериш натижаларига кўра ғолиблар алоҳида-алоҳида аниқланди. Ҳар бир номинацияда экспертлар олтин, кумуш ва бронза соҳибларини белгилашса, истеъмолчилар номинация ғолибларини аниқладилар. Шунингдек, танловда махсус совринлар ҳам кўзда тутилган бўлиб, уларнинг ғолибларини экспертлар ҳайъати аниқлади.
Танлов номинациялари:
1. Янги маҳсулот ёки хизматни жорий қилиш
2. Ребрендинг
3. Битта каналли кампания
4. Интеграцияланган кампания
5. Машҳур шахслар иштирокидаги реклама кампанияси
6. SMM-кампания
7. Мавсумий кампания
8. Комьюнити, ҳамжамият, садоқатлилик дастурини яратиш
9. Миллий қадриятлардан фойдаланилган кампания
10. Ижтимоий аҳамиятга эга масалаларнинг ҳал этилиши
Фестиваль ҳақида батафсил маълумот: https://marketing.uz/tretij-tashkentskij-festival-reklamy-taf-2021/
Истеъмолчилар овоз бериши натижалари: https://marketing.uz/tashkentskiy-festival-reklami-taf-2021/#voting
Ташкилотчилар: Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ўзбекистон Маркетинг уюшмаси.
Бош ҳамкор: “Ўзбекинвест” суғурта компанияси.