Бир саҳнада етакчи маҳаллий ва хорижий экспертлар, маркетологлар ва йирик компаниялар топ-менежерлари маъруза қилдилар, бошқарув, маркетинг ва сотувлардаги шахсий тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Форум иштирокчиларида бозор экспертларидан долзарб билимлар ва самарали маркетинг воситаларини олиш имконияти пайдо бўлди.
MAKON Marketing Forum 2021 бизнес-форуми 22 майда Тошкентда ўтказилди. Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Украина, Грузиядан экспертлар ўзларининг шахсий тажрибалари ва бизнес учун мураккаб вақтда ўз лойиҳаларини қандай ривожлантириш бўйича маслаҳатлар билан ўртоқлашдилар.
“Форумнинг асосий вазифаси, – Форум ташкилотчиси, Ўзбекистон Маркетинг уюшмаси бошқаруви раиси Диёр Мирзааҳмедов фикрига кўра, – йилда бир марта реал тажриба ва билимларга эга маҳаллий ва хорижий маърузачилар бизнинг энг фаол маркетологларимиз ва тадбиркорларимиз билан ҳамкасабалар ва бошловчи мутахассисларга ўзларининг реал кейслари ва ўтган йилдаги кузатувларини баҳам кўриш мақсадида учрашишлари учун профессионал маркетинг майдонини яратишдир”.
Бундай маркетинг форумида биринчи марта гибрид иштирок формати қўлланилди. Бу форумда онлайн ҳам қатнашиш мумкинлигини англатади. Ушбу формат бизнес-форумда “қатнашиш эффекти”ни, барча маърузачилар чиқишларини “Жонли эфир”да кўриш ва тинглаш имкониятини беради. Улар MAKON Marketing YouTube-каналида узатилади.
Форумни дунёнинг исталган нуқтасидан кузатиш мумкин. Бу эса мамлакатимиздан йироқда бўлган, Ўзбекистондаги бизнес ва маркетинг борасидаги долзарб масалалардан хабардор бўлишни истаганлар учун бундай талабгир ва долзарб контентга эга бўлишда географик, вақт ёки бошқа чекловлар йўқ эканлигини англатади.
MAKON Marketing Forum 2021 маърузачилари:
Камрон Ғуломов, AKFA Group бош директори (Ўзбекистон)
Мурод Назаров, Murad Buildings асосчиси (Ўзбекистон)
Елена Леонова, РМХА вице-президенти, CEO Progression Group, Seven РА директори (Россия)
Арина Стрельникова, Seven РА янги бизнес бўйича директори (Россия)
Ольга Олейник, AVC бошқарувчи ҳамкори ва креатив директори, (Беларусь)
Николай Чумак, IDNT компанияси раҳбари (Украина)
Зафар Ҳошимов, korzinka.uz супермаркетлар тармоғи асосчиси (Ўзбекистон)
Роман Сайфулин, Makro супермаркетлар тармоғи бошқарувчиси (Ўзбекистон)
Валерий Разумов, BARAKA MARKET дўконлар тармоғи бош директори (Ўзбекистон)
Михаил Пишванов, “Восход” РА бошқарувчи ҳамкори (Россия)
Спартак Тетрашвили, TBC Bank Uzbekistan раҳбари (Грузия)
Форум доирасида мамлакатдаги энг йирик чакана тармоқлар: korzinka.uz, makro, Baraka Market вакиллари иштирокида ритейлни ривожлантиришнинг долзарб тенденцияларининг муҳокамасига бағишланган панель мунозараси ўтказилди. Форум иштирокчилари МММ ва унинг ҳамкорлари ҳаётидаги қатор муҳим янгиликларни биринчи бўлиб билиб олдилар.
Бизнес-форум якунланиши билан IV “2020 йил бренди” мукофоти ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.
“Йил бренди” ҳар йилги бренди билан энг фаол компаниялар ўтган йил якунларига кўра Ўзбекистон бозоридаги муваффақиятли маркетинг илгарилатиши учун тақдирланадилар.
Бу йил истеъмолчиларнинг очиқ овоз бериши @makon_brand_bot Telegram-ботида ўказилди. Овоз беришда 200 000дан зиёд истеъмолчилар қатнашдилар, улар 24 та тоифада брендлар учун овоз бердилар.
Банк хизматлари
Суғурта компаниялари
Девелоперлар
Олий таълим муассасалари
Бизнес-курслар
Чет тиллар курслари ва ўқув марказлари
Мобил операторлар
Тўлов тизимлари
Интернет-провайдерлар
Енгил автомобиллар
Маиший техника
Маиший техникани муддатли тўлов ёки кредитга сотиш дўконлари
Тезпишар таомлар ресторанлари
Егулик етказиш хизматлари
Қаҳвахоналар
Пазандачилик маҳсулотлари
Энергетик ичимликлар
Ширин-газланган ичимликлар
Минерал ичимлик сувлари
Колбаса маҳсулотлари
Озиқ-овқат чакана савдоси
Янгиликлар иинтернет-сайтлари
Кир ювиш воситалари
Хусусий тиббиёт муассасалари
Истеъмолчиларнинг очиқ овоз беришларидан ташқари, параллель равишда Уюшма ҳамкорлари ва экспертлари ўртасида ҳам сўров ўтказилди, унда 160 дан зиёд респондент қатнашди. Профессионал ҳамжамият ўртасидаги сўров натижалари бўйича ҳам 24 тоифа бўйича совринлар топширилди.
“2020 йил бренди” мукофотининг 24 тоифасидаги ғолиблардан ташқари, 22 майдаги Маросимда қуйидаги махсус совринлар ҳам тақдим этилди: “Йил шахси”, “Ўзбекистонда маркетингни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун”, “Йил кашфиёти”.
Форум ташкилотчилари – Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Миллий маркетинг маркази.
Бош ҳамкор – AKFA Group
Форум дастури – тадбирнинг расмий сайтида: www.marketing.uz