Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларни биржа савдоларига ўрнатилган тартибда қўйиб борилиши устидан мониторинг ишлари олиб борилганда, “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан биржа савдоларига қўйилган монопол маҳсулотларни тасдиқланган графикда назарда тутилган муддатлар ва ҳажмларда қўйилишида режа-жадвал бузилганлиги ҳолатлари аниқланди.
“Ўзбеккўмир” АЖ томонидан 2020 йил (фераль, май) ойларида кўмир маҳсулотини товар хомашё биржаси савдоларига график режалари асосида қўйиш таъминланмаганлиги сабабли, биржа савдоларига қўйилган кўмир маҳсулотининг 1 тоннаси учун нарх, охирги марта ўтказилган савдодагига нисбатан ошиб кетган. Натижасида корхона томонидан 27 379 200 сўм миқдорида асоссиз маблағ олинган.
Қўмитанинг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг кўрсатмасига кўра “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан ушбу қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этилди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати