Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан Бутунжаҳон рақобат куни муносабати билан журналистлар, ОАВ, блогер ва соҳа қизиқувчилари орасида ташкил этилган “РАҚОБАТ БИЛАН РИВОЖЛАНИШ САРИ” республика танлови мамлакатимиздаги кўп сонли журналистлар, ОАВ, блогерлар ва соҳа қизиқувчиларининг диққат марказида бўлди. 5 ноябрдан 3 декабрь санасигача давом этган танлов материалларини қабул қилиш жараёнида қабул ҳайъатига тақдим этилган материаллардан ҳам кўришимиз мумкин.
Ушбу танлов мамлакатимизда рақобат ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонунчиликнинг кенг тарғиб қилиниши, инсофсиз рақобат ҳолатларини аниқлаш ва уларга чек қўйишни янада жадаллаштириш, бу борада Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан амалга оширилаётган ишлар, мамлакатимизда рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва ушбу жараёнларни ОАВ орқали холисона ёритилиши мақсадида ташкил этилган.
Танловга иштирокчилар томонидан 150 дан ортиқ материаллар юборилган бўлиб, ушбу материаллар танлов мустақил ҳакамлар ҳайъати томонидан баллик тизимда, бир қатор мезонлар асосида баҳоланди ва ғолиблар аниқланди.
Ғолибларни эълон қилиш ва тантанали тақдирлаш маросими “Кучли рақобат – ривожланиш сари: илм, амалиёт ва таълим” мавзусидаги халқаро конференцияда бўлиб ўтади.
Конференция 13 декабрь куни “Hyatt Regency” меҳмонхонасида ўтказилади.