2019 йилнинг 28 ноябр куни ипотека кредитлаш кўламини янада кенгайтириш, хусусий пудратчиларни ривожлантириш учун шароит яратиш, уй-жой шароитлари, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва аҳоли пунктларини урбанизация жараёнини жадаллаштиришда кам таъминланган фуқароларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ипотека кредитлаш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” Фармони имзоланди.
Ушбу Фармонга мувофиқ янги тартиб жорий этилди, унга кўра, тижорат банклари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ажратилган маблағлар ва ўз маблағлари ҳисобидан аҳолига ипотека кредитлари берадилар ва Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Сурхондарё вилоятлари туманлари шаҳарлари ҳамда маъмурий марказларига туташ қишлоқ жойларига тақсимланадилар. Шунингдек, Тошкент шаҳар ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида ҳам.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мазкур янги тартибни амалга оширишда:
қишлоқ жойларда кўп қаватли уй-жой қурилиш билан шуғилланадиган хўжалик юритувчи субъектлар танлов асосида, ким ошди савдосисиз қурилиш учун ер участкаларини бепул беришади ва қурилишни ўз маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари ва қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширишади. Оқилона манбаларни етказиб бериш ва жойлардаги муҳандислик тармоқлари қурилиши вилоят ҳокимликлари томонидан фоиз ҳисобида амалга оширилади;
Шаҳарларда кўп қаватли биноларни қуриш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида электрон ким ошди савдоси орқали, пулли асосда қурилиш учун ер участкаларини бериш билан электрон савдолари натижалари бўйича аниқланади ва қурилиш коммунал хизматларни инобатга олган ҳолда тижорат банкларининг кредитлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ушбу Фармонга мувофиқ ўтказиладиган танлов савдоларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш жараёнида рақобатга қарши ҳатти-ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида, ташкилотчилар ва савдо иштирокчилари томонидан рақобат чекланган бўлса, масалан, танлов савдоларида қатнашишни асоссиз тақиқлаш, асоссиз диквалификация қилиш, очиқ савдолар ва савдо тартибини бузиш ҳолатлари учраса, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига мурожаат этинг.
Монополияга қарши курашиш қўмитасининг мурожаат учун манзил ва телефон рақамлари:
Телефон рақамлар: (71) 207-47-00, 207-48-00;
Электрон манзил: info@antimon.gov.uz;
Вейб сайт: www.antimon.gov.uz.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати