Товар бозоридаги устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқариладиган (кўрсатиладиган) товарлар (хизматлар) етказиб бериш юзасидан тузилган шартномалар ўрганилди.
Жумладан, вилоятдаги “Avtooyna” МЧЖ корхонаси билан буюртмачилар ўртасида тузилган шартнома нусхалари танлов асосида ўрганилганида, 6 та шартноманинг шартларида камситувчи шартларни киритилиши оқибатида устун мавқени суиистеъмол қилиш ҳолатларига йўл қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳудудий бошқарманинг “Махсус комиссия”си томонидан “Avtooyna” МЧЖга нисбатан буюртмачилар билан шартномалар тузилишида камситувчи ёки имтиёзли шартлар (шароитлар) белгилаши ҳолатлари бартараф этилишини таъминлаш бўйича кўрсатма берилди.
Жамият томонидан мазкур кўрсатма ижроси юзасидан тегишли хужжатлар тақдим этилиб, шартномага киритилган камситувчи шартлар қайта кўриб чиқилганлиги, қонун талабларига зид ҳолатлар бартараф этилганлиги ва келгусида бундай камчиликларга йўл қўйилмаслик ва хўжалик юритувчи субъектлар билан тузилаётган шартномаларда барча буюртмачиларга хусусан, тадбиркорлик субъектларига тенг шароитлар яратилиши таъминлаши юзасидан маълумот олинди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати