Қўмита раҳбарияти томонидан ҳудудларда домий равишда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилиб, уларнинг муаммолари ўрганилиб келинмоқда.
Уларнинг бирида, Муборак туман “Буюк келажак сари” МЧЖ раҳбари Мирзаева Элнура томонидан 2018-2019 йиллар “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида ўзининг бизнес лойиҳаси асосида имтиёзли кредит олганлигини, олинган кредит маблағига қурилиш материаллари, ускуна, жиҳозлар харид қилганлигини ва ҳар ойда 6 млн. сўмдан кредит тўлаб келаётганлигини билдириб, Муборак туман “Кончилар” МФЙ саноат зонаси ҳудудидан танланган 600,0 кв. метр ер майдонида лойиҳалаштириб қурилиши режалаштирилаётган “Автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш” биноси жойлашуви жойини Қашқадарё вилоят архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг йиғилишида кўриб чиқилиши учун ҳужжатлар тақдим этилганлиги аниқланди.
Лекин, ажратилган ер майдони бўйича тадбиркор барча рухсат олиш жараёнларидан ўтганлигига қарамасдан фақат Қашқадарё вилоят Қурилиш бош бошқармаси томонидан ҳеч қандай сабабларсиз тайёр ҳужжатни 2019 йилнинг август ойидан бери келишиб бермаётганлиги маълум бўлди.
Тадбиркор кўтарган масала жойига бориб ўрганилди ва ер майдонида лойиҳалаш ва қурилиш ишларини амалга оширишда ҳеч қандай тўсиқлар мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Шунга кўра, Қўмитанинг аралашуви билан “Автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш” биноси жойлашуви ўрнини Қашқадарё вилоят Қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги Қашқадарё вилоят архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан бир кун ичида келишиб берилди.
Бу билан тадбиркорга Муборак туманида 5 та янги иш ўрин яратиладиган бизнес лойиҳасини амалга оширишга имконият яратилди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси