Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси (regulation.gov.uz)га қўйилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Акфа Университетининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ID-19254) лойиҳаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан Адлия вазирлигида 2019 йил 19 апрелда 3155-сон билан рўйҳатга олинган Қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш методикаси асосида кўриб чиқилган.
Қарор лойиҳасининг айрим бандлари Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни талабларига зид бўлганлиги учун, лойиҳани қонун талабларига мослаштириш мақсадида Қўмитанинг 2020 йил 26 июндаги 525/02-11-сонли хат билан вазирликка тегишли хулоса (https://raqobat.gov.uz/wp-content/uploads/2020/07/id-19254.pdf) берилган.