Монополияга қарши курашиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасига “Гулистон парранда” МЧЖ томонидан, “Ҳудудгаз Сирдарё” газ таъминоти филиали уларга нисбатан асоссиз ҳисобланган табиий газ масаласида ёрдам сўраб мурожаат этди.
ИНТЕРВЬЮ: Садриддин Собитхонов – “Гулистон парранда” МЧЖ ходими
- 2019 йил давомида махсус ҳисоблаш дастури орқали бизни ташкилотга фойдаланилмаган газ учун тўлов чиқди. Бу муаммо юзасидан дастур таъминотчиси билан бир неча бор телефон орқали гаплашдим. Лекин, у хизмат сафарида эканлигини айтди. Кейин август ойида хизмат сафаридан келди. Шундан сўнг уларни чақирдик. Туман газнинг иккита ходими билан. Келишгандан сўнг, бизни технологияларимизни кўришди. Кейин, қайта ҳисоблашни тўхтатишди ва бизга асоссиз қарз қўйишди. 382 млн. сўм миқдорида. Кейин биз бир нечта ташкилотларга мурожаат қилдик. Кейин Монополияга мурожаат қилдик.
Ходимнинг гапларини янада аниқроқ қилиб тушунтирадиган бўлсак, “Ҳудудгаз Сирдарё” газ таъминоти филиали “Гулистон парранда” МЧЖга фойдаланилмаган 534986 м3 газ учун умумий қиймати 382387944 сўм асоссиз қарз ҳисобланган. Унга кўра, Қўмитанинг ҳудудий бошқармаси томонидан ўрнатилган тартибда махсус комиссия тузди ва иш қўзғатди.
ИНТЕРВЬЮ: Зариф Маматкаримов – Сирдарё вилояти ҳудудий бошқарма бошлиғи
- Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасига, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри “Гулистон парранда” МЧЖдан табиий газ маҳсулотини етказиб беришда нотўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги бўйича мурожаати келиб тушди. Биз ўрганиш жараёнида шуни кўрдикки, “Ҳудудгаз Сирдарё” томонидан “Гулистон парранда”га нисбатан газ ҳисоблашда ошиқча газ белгиланганлигини ва бу тўғрисида бошқарманинг махсус комиссия томонидан иш қўзғатилиб, белгиланган тартибда “Гулистон парранда”га 382 млн.сўм маблағни қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
Бошқарма томонидан берилган кўрсатмага биноан, асосланмаган қарзни истеъмолчи фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиш кераклиги таъкидланди. Ушбу қарзни “Ҳудудгаз Сирдарё” газ таъминоти филиали эмас, балки, ўша даврларда бу учун ваколатли бўлган “Узтрансгаз” ҳисоблаган. Хўш, қарзни хўжалик юритувчи субъектига ким қайтаради?
ИНТЕРВЬЮ: Шовкат Худойқулов – Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи
2019 йилнинг май ойидан 22 августига бўлган даврда ҳисобланган, яъни газ ҳисоблагичлардан ўтмаган газ “Узтрансгаз”нинг Сирдарё вилоятидаги филиали томонидан ҳисобланган ва бу “Фосса” дастурларига киритилган. Айни вақтда ҳукуматнинг тегишли қарорлари билан “Узтрансгаз” таркибидан “Ҳудудгаз” АЖ ажратилиб чиқарилди. Унга кўра ҳудудларда “Ҳудудгаз” филиаллари ташкил этилди. Ўтган даврда ҳисобланган асоссиз қарздорлик бўйича тўловларни тўлаш ва даво аризаларини киритиш, истеъмолчилардан тўловларни ундириш айни пайтда “Ҳудудгаз Сирдарё” газ таъминоти филиали зиммасида ва унинг ваколатида ҳисобланади. Шу сабабли, бошқарманинг махсус комиссияси “Ҳудудгаз Сирдарё” газ таъминоти филиалига нисбатан махсус комиссиянинг қарори чиқарилиб. Асоссиз ҳисобланган қарзни қайта ҳисоб-китоб қилиш кўрсатмаси берилди.
Сафаримиз давомида яна бир ижобий ҳал этилган мурожаат юзасидан Гулистон шаҳри, Ўзбекистон шоҳ кўчасида жойлашган “Наъмуна” маҳалла фуқаролар йиғинига бордик.
ИНТЕРВЬЮ: Маъруф Тошев – “Наъмуна” МФЙ раиси
- Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри “Наъмуна” маҳалласига қарашли Ўзбекистон шох кўчасидан Монополияга қарши курашиш бошқармасига биз аҳолининг мурожаати билан чиқган эдик. Томларни таъмирлаш, йўлакларни қилиш, болалар майдончаси ва атрофларни ободонлаштириш бўйича чиқилган эди. Ҳозирги пайтда, Монополияга қарши курашиш бошқармаси томоиндан барча мурожаатларимиз бартараф этилиб ёрдам берилди.
Гап нимада эканлигини яхшироқ англаш учун, бироз ортга назар ташлаймиз. Аҳоли Қўмитага мурожаат этмасларидан олдин бинонинг томи ана шу аҳволда бўлган. Лекин, Бошқарма ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда олиб борилган ишлардан сўнг, истеъмолчиларнинг кўпгина муаммолари бартараф этилган.
ИНТЕРВЬЮ: Саидулла Рўзиқулов – аҳоли вакили
- Бу биноларнинг қурилганига 20 йилдан ошди. Томидан чакки ўтиб кетарди. Хозир эса барча муаммолар бартараф этилмоқда. Том тўлиқ таъмирдан чиқди, болалар майдончаси қурилиши бошланди. Бинонинг ички қисмини бўёқлаб беришди, энди хозир биз бахор келишини кутвоммиза, ўшанда бино уст қисми хам бўялади.
Шунингдек, Қўмита ходимлари томонидан ўрганишлар давомида, аҳолининг яна бир нечта муаммолари аниқланди.
ИНТЕРВЬЮ: Аҳмаджон Нишонов – Сирдарё ҳудудий бошқарма бўлим бошлиғи
- Мурожаатни ўрганиш давомида аниқланган кўплаб камчиликлар бартараф этилди. Жумладан, Уй-жой коммунал хизмати ходимлари билан хамкорликда атрофни ободонлаштириш, томни таъмирлаш ва болалар майдончасини қуриш бошланди. Шунингдек, аҳолини электр энергияси билан боғлиқ муаммолар ҳам борлиги аниқланиб, хозирда буни ҳам бартараф этиш борасида тегишли ишлар асалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, шу каби муаммоларга дуч келаётган бўлсангиз, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига мурожаат этишингиз мумкин.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати