Монополияга қарши курашиш қўмитаси Фарғона вилояти бошқармаси томонидан Андижон вилояти, Шахрихон тумани, Назармахрам МФЙ яшовчи фуқаро А. У. Жалиловнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ишонч” телефонига Фарғона вилояти Қувасой шаҳридан сотиб олинган ва кейинчалик сифатсиз холатга келиб қолган шифер маҳсулоти тўғрисидаги мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борилган ўрганиш ва сайи-ҳаракатлар натижасида “Қувасой шифер Хризотил” МЧЖ Қўшма корхонаси томонидан 2880000 сўмлик сифатсиз шифер маҳсулоти учун тўланган пул маблағи фуқарога тўлиқ қайтариб берилишига эришилди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати