Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодиётда рақобат муҳитини таъминлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Унда давлатимиз раҳбари Ўзбекистон бозор иқтисодиётига қатъий ўтиши жараёнида рақобат масаласи принципиал аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги зиммаларига бир қатор муҳим вазифаларни белгилаб берди, ана шундай вазифалардан бири, Қўмитани Олий Мажлис олдида ҳисобдор бўлишидир.
Бугун эса, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси раҳбарияти ўртасида видеойиғилиш шаклида учрашув ўтказилиб, бир қатор долзарб масалалари муҳокама этилди, ҳамда, келгусида амалга ошириладиган режалари келишиб олинди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати