Бугунги кунда юртимизда мева ва сабзавот маҳсулотлари пишиб етилмоқда, уларни истеъмолдан ортиғини чет элларга экспорт қилиш эҳтиёжи ва имконияти ортиб бормоқда.
Лекин, ҳудудларда тадбиркорлар томонидан экспортни амалга оширишда айрим муаммолар қийнаб келинаётганлиги юзасидан турли хабарлар келиб тушмоқда.
Жумладан, тадбиркорлар бошқа вилоятлардан қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини сотиб олмоқчи бўлса, маҳаллий ҳокимликлар томонидан унга тўсқинлик қилинаётганлиги, тадбиркордан ўша туманнинг ўзидан рўйхатдан ўтган ҳолда маҳсулотни ушбу туман ҳисобидан экспортга чиқариш талаб этилаётганлиги кузатилмоқда.
03.05.2020й. «Kun.uz» сайтида «Механизм тескари ишламоқда» – Экспортчилар уюшмаси раҳбари экспортчиларни йиллар давомида қийнаётган муаммо ҳақида» номли мақола чиқган. Ўзбекистон Экспортчилари уюшмаси раҳбари Мухтор Умаров билан суҳбат чоғида, айрим туманларда экспортчилар маҳсулотини эркин сотиш борасида ҳудудий масъулларнинг турли босимларигадуч келаётганлиги хақида гапирилиган.
Бундай ҳатти-ҳаракатлар эса Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги қонуни 12-моддаси талабларига зид ҳисобланади.
АЗИЗ ТАДБИРКОРЛАР!!!
Агар Сизда тадбиркорлик фаолиятини олиб боришда маҳаллий ҳокимликлар томонидан шу каби тўсиқлар ва тазйиқлар ўтказилаётган бўлса ва/ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишда қаршиликлар пайдо бўлган тақдирда Монополияга қарши курашиш қўмитасига мурожаат қилишингиз мумкин.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан мурожаатингиз тегишли мутасадди идоралар жалб этилган ҳолда ўз вақтида кўриб чиқилиши маълум қилинади.
http:// acru.uz/
71 207 48 00
info@antimon.gov.uz
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати