Бугун Монополияга қарши курашиш қўмитасида “Давлат органларида коррупцияга қарши комплаенс тизимининг ҳусусиятлари” мавзусида «KPMG» халқаро консальтинг компанияси тоомнидан ўқув-амалий семинари ўтказилди.
Семинарда «KPMG» халқаро консальтинг компанияси директори Ирина Бурдикова, БМТ Тараққиёт Дастурининг мамлакатдаги ваколатхонаси вакиллари Нодира Зикриллаева ва Наримон Муродасилов ҳамда Қўмита раҳбарияти ва ходимлари иштирок этишди.
Тадбир давомида мутахассислар Коррупцияга қарши курашиш, коррупцияга оид хатарларни баҳолаш, мониторинг ва ҳисоботларни тайёрлаш соҳасида Қўмита томонидан қабул қилинган ички меъёрий ҳужжатларнинг амалий бажарилишини муҳокама қилдилар ва тегишли тақдимотни намойиш этдилар.
Семина интерактив шаклда ва баҳсли мунозаралар тарзида ўтди. Тадбир натижасида «KPMG» компанияси ва БМТТД лойиҳаси мутахассислари томонидан Қўмитада комплаенс йўналишида олиб борилаётган ишлар ижобий баҳоланди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати